1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Шукр саждаси

05:00 / 04.01.2017 10978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.


Термизийнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хурсанд бўладиган иш (хабари) келган эди, Аллоҳга сажда қилиб йиқилдилар», дейилган.

Шарҳ: ҳар бир неъмат учун Аллоҳга шукр қилиш мусулмон банданинг бурчи. Алоҳида катта хурсандчиликка сабаб бўлинганда эса алоҳида катта шукр қилиш керак бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша алоҳида шукрни шукр саждаси ила амалга оширганлар. Шунинг учун сиз билан биз ҳам шундоқ пайтларда шукр саждасини қилмоғимиз керак.


Омир ибн Саъддан, у киши ўз отасидан, ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккадан Мадинага бормоқни ирода қилиб чиқдик. Азварога яқинлашганимизда у зот тушиб, икки қўлларини кўтариб, бир муддат Аллоҳга дуо қилдилар. Сўнгра саждага йиқилдилар ва узоқ қолдилар. Сўнгра туриб, икки қўлларини кўтариб Аллоҳга бир муддат дуо қилдилар. Сўнгра саждага йиқилдилар ва узоқ қолдилар. Сўнгра туриб, икки қўлларини бир муддат кўтариб турдилар. Сўнгра саждага йиқилдилар. Кейин эса:

«Мен Роббимдан умматимга шафоат сўрадим. Бас менга умматимнинг учдан бирини берди. Мен Роббимга шукр қилиб саждага йиқилдим. Сўнгра бошимни кўтариб, Роббимдан умматим учун (шафоат) сўрадим. Бас, менга умматимнинг учдан бирини берди. Мен Роббимга шукр қилиб саждага йиқилдим. Сўнгра бошимни кўтариб, Роббимдан умматим учун (шафоат) сўрадим. Бас, менга охирги учдан бирни берди. Мен Роббимга саждага йиқилдим», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: «Азваро» Мадинаи Мунавварага яқин жойнинг номи.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар:

1. Қалбга дуо қилиш тушиб қолганда Аллоҳ таолога астойдил дуо қилиш кераклиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирдан уловдан тушиб дуо қилиб қолишлари шуни кўрсатади.

2. Аллоҳга дуо қилаётганда икки қўлни кўтариш, ўзини хор тутиш кераклиги.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуолари қабул бўлгани маълум бўлиши.

4. Хурсандчилик хабари етганда шукр саждаси қилиш.

5. Аллоҳ таоло сўраган нарсанинг бир қисмини берса, яна сўрашда давом этавериш.

6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга барча умматларини шафоат қилиш ҳаққи берилганлиги.

7. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига меҳрибонликлари.


ХУЛОСА


Шукр саждаси ҳам тиловат саждасига ўхшаш бўлади. Сажда қилиб Аллоҳ таолога лойиқ ҳамду сано айтилади.

Имом Моликдан бошқа ҳамма уламолар бир неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат зоил бўлганда, шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом ким битта саловот айтса, Аллоҳ ўша одамга ўн саловот айтишини хабар қилганларида шукр саждаси қилганлар.

Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Исломнинг ашаддий душмани Мусайлиматул Каззобнинг қатл этилгани ҳақида хабар келганда шукр саждаси қилганлар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Зул Садяйни деган одамни Хаворижлар ичида ўлиб ётганини кўрганларидан кейин шукр саждаси қилганлар. Чунки у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан уруш қилган икки мусулмон тоифадан қайси бирининг ичида Зул Садяйни бўлса ўша тоифа залолатда бўлади, деган маънодаги ҳадисни эшитган эдилар. Шунинг учун хаворижлар билан бўлган урушдан кейин ҳазрати Али ўликлар ичидан ўша одамни излашни буюрганлар. ҳамма ўликларни бирма-бир қараб чиқишган. Охирги ўликни ҳам ағдариб қарашганида унинг тагидан Зул Садяйнининг жасади чиққан. ҳазрати Али ўз душманлари Хаворижлар адашган эканлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин шукр саждаси қилганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қози бир йигитни масжидда зуҳд ҳақида гапираётганини эшитиб, шогирдларига quotҚани бу йигитни олдига бориб сўрайликчи Агар бизга жавоб бера олса у билан бирга давоми...

4017 05:00 / 09.01.2017
Намоз осмонда, аниқроғи меърожда фарз қилинган. Мўмин киши учун унинг намози mdash меърожи ҳисобланади. Яъни, намоз ўқиётган киши Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилган давоми...

2158 09:30 / 17.03.2022
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш ёки суюнчилик хабар келса, Аллоҳга шукр қилиб саждага йиқилар давоми...

10978 05:00 / 04.01.2017
Бир ота гапириб беради .Мен фарзандларимни йўл хаққисини икки қисмга бўлдим .Тонгги ва тунги, йўл хаққилари. Эрта тонгдаги йўл хаққи мактабга транспортда етиб олиш давоми...

1667 10:00 / 04.11.2021
Аудиолар

118790 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40741 14:35 / 11.08.2021