1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Шубҳада бўлсангиз ўхшашини келтиринг

17:05 / 16.10.2017 4130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар бўлсангиз.

Яъни «Биз бандамиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган Қуръонга сизнинг шак-шубҳангиз бўлса, бу Аллоҳдан эмас. «Муҳаммад ўзи тўқиб олган», демоқчи бўлсангиз, ушбу Қуръон сураларига ўхшаш битта сурани ўзингиз келтиринг-чи?! Ва бу ишга Аллоҳдан бошқа гувоҳларингизни келтиринг, улар сизнинг ростгўйлигингизга гувоҳлик берсинлар. Чунки Аллоҳ Ўз бандаси Муҳаммад алайҳиссаломнинг содиқлигига Ўз гувоҳлигини бериб бўлди».

Ушбу оят нозил бўлган пайтда қилинган чақириқ ҳозиргача, бундан сўнг қиёматгача ҳам бардавомдир. Қанчадан-қанча иймонсизлар Қуръонга ўхшаш нарса келтираман деб уриниб-уриниб, қўлидан ҳеч нарса келмай, ўтиб кетди. Ҳозирги кунгача Қуръон ўзининг инсонларнинг сўзларидан устунлигини очиқ-ойдин намоён этиб келмоқда ва шундай бўлиб қолади ҳам. Чунки Аллоҳ таоло келаси оятда бунинг ваъдасини бериб қўйган:

Бақара  Бас, агар қила олмасанглар – ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам – ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган оловдан қўрқинглар.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг

«ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам», дейиши улкан мўъжизадир.

Одатда, бир тараф иккинчи тараф билан тортишиб, уни мот қилмоқчи бўлганида, ўзидаги энг кучли хусусиятни юзага чиқариб, рақибни енгмоқчи бўлади. Шу билан бирга, мазкур хусусиятдан озгина бўлса ҳам рақибида борлигини билса, шарманда бўлмай деб, ортиқча мақтанмасдан, ҳадиксириб туради. Ушбу тортишувда эса дунёнинг ҳаммаси тўпланиб келганда ҳам, Қуръон сураларидан биттасига ўхшаш сурани ҳеч қачон келтира олмаслиги таъкидлаб айтилмоқда. Қуръоннинг энг кичик сураси уч оятли бўлиб, энг қисқа сура ҳисобланади. Ушбу оятда ҳеч бўлмаса, ана шу уч оятли кичик сурага ўхшаш сура келтириш талаби бор. Агар Қуръон ҳақиқий илоҳий калом бўлмаганида, унда бу даражада очиқ, ожиз қолдирувчи сўз айтилмаган бўлар эди. Иккинчи тарафдан, мана, бир минг тўрт юз йилдан ошдики, ҳеч ким бу чақириқни рад қила олмаяпти. Қайтага, арабларнинг ўзлари ҳам ўз тилларида, балоғатда, фасоҳатда заифлашиб кетдилар ва кетмоқдалар.

Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканига шак-шубҳа билдирувчилар бу даъволарини ҳеч қачон тасдиқлай олмайдилар, тасдиқлай олмасликлари аниқ ҳам. Шундай экан, дўзахдан қўрқсинлар. Иймон келтирсинлар. У дўзахнинг ёқилғиси одамлардан ва тошлардан бўлади. Одамлар ўзлари ёнаверса, азобнинг алами унчалик баланд бўлмай қолади, деб, янада қаттиқ иситиш учун тош ҳам ташлаб қўйилган. Бу дўзах кофирлар учун тайёрлаб қўйилгандир. Қуръонни инкор қилувчилар эса айни кофирлардир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
14. Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга давоми...

4815 05:00 / 23.01.2017
208209. Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир. Агар очиқ баёнотлар келгандан кейин ҳам давоми...

4429 05:00 / 19.01.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида саҳобаи киромлар соф ва фасиҳ араб тили соҳиблари эдилар. Улар учун Қуръони Каримни ўзлаштириб олиш қийин эмас давоми...

4386 13:30 / 01.12.2020
Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун давоми...

6194 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

120147 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41810 14:35 / 11.08.2021