1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Шайх хазратларининг китоблари энди ҳарамайн кутубхонасида

01:40 / 09.05.2017 6787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азизлар, бугунги cўзимнинг якунида яна бир қувончли хабарни етказмоқчимиз. Барчангизга маълумки, Аллоҳ таоло устозимиз шайх ҳазратларига ўзларининг шоҳ асарлари бўлмиш «Тафсир Ҳилол»нинг ҳамда «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг катта қисмини ҳарами шарифда – Мадинаи Мунавварада, Маккаи Мукаррамада ёзишни тақдир қилган эди. Бу муборак масканларнинг файзи, баракотининг самарасидан падари бузрукворимизнинг бу ва бошқа барча ёзган асарлари халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин олди, севиб ўқилди ва ўқиб келинмоқда. Эндиликда Аллоҳ таоло Ўзининг инояти билан ушбу асарларнинг барчасига ҳарамайни шарифайн – икки ҳарами шарифдаги кутубхоналар токчаларидан ўрин олишни насиб қилиб турибди. Ҳарамайн мактабаси билан келишувга мувофиқ, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари Мадинаи Мунавварада, Маккаи Мукаррама кутубхоналарига қўйиладиган бўлди. Бундан буён дунёнинг турли чеккаларидан ҳаж ва умра сафари ниятида икки ҳарамга борган ҳожиларимиз ёки ўша муборак жойларда истиқомат қилаётган ўзбекзабон ҳамюртларимиз устозимизнинг китобларини ўз она тилларида ўқиб, улардаги илм-маърифатдан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлди. Куни кеча китоб карвонининг биринчи қисми «Ўзбекистон почтаси» орқали Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Парвардигоримизнинг бу азиз бандасига, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон ватанимизга кўрсатган икромлари барчамизга муборак бўлсин! Падари бузрукворимизнинг хулуси ният билан, кўз нурини тўкиб, риёзат чекиб ёзган китоблари динимизнинг маркази бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаи саодатлари жойлашган, Каъбаи Муаззама жойлашган муқаддас масканга муносиб кўрилган экан, бу улуғ шараф у зоти муҳтарамга муборак бўлсин, Аллоҳ таоло Ўз мағфиратига олсин, олиму боамалларга ваъда қилган неъматларига буркасин!

 




Исмоил Муҳаммад Содиқ 

«Хатмга Марҳабо!» ва «Қуръон тартили» дарслиги 

тадқимотида сўзлаган нутқидан






Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўртинчи фаслРасул қандай қилиб жоҳил одамларни ажоиб инсонларга айлантира олдиларАна шу чуқур ва бепоён иймон, мустаҳкам набавий таълим билан, ана шу ҳикматли давоми...

4984 05:00 / 11.03.2017
АлАсвад ибн Сарийъдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб .Ё Расулуллоҳ Мен Аллоҳга ҳамд айтдим ва кўп мадҳ қилдим. Сизни ҳам,, давоми...

2735 05:00 / 07.03.2017
ЗАЛВОРЛИ ЮКШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфгаКуни кеча сокин юртимИхтилофларга тўлди,Бу ҳолатнинг аччиғинданЎзгалар хандон кулди,Очилиши керак давоми...

4871 05:00 / 07.03.2017
СИЗ БИЛМАГАН ТАРИХРус сайёҳатчиси Афанасий Никитин жуда ғаройиб инсон эди. Асл матни қадимий рус тилида бўлган унинг Уч денгиз оша саёҳатrdquo асари тўрт тилда давоми...

2892 05:00 / 07.03.2017