1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рамазонга оид саволлар

10:58 / 06.06.2017 5302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум мухтарам Устоз! Устоз бир биродаримиз бир масалада икки кишига савол берган экан, икки хил жавоб эшитибди, шунинг учун тўғри жавобни билиш учун сизга савол ёзяпмиз. Устоз бир саҳифада уч савол ёзаётганим учун олдиндан қаттиқ узр сўрайман ва уч саволимизга хам жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламиз. саволларимиз шулардан иборат:

1. Бир мусулмон инсон, рўза тутиш кераклигини билади, лекин ғафлатдаги инсон, яъни шариат хукмларига амал қилмайди. Шу инсон ибодатга кирган бўлса, ғафлатда юрган вақтида қазо қилган рўзаларининг бир кунига неча кун рўза тутади?

2. Ибодатдаги инсон Рўзанинг фарзлигини билиб туриб, хеч қандай узрсиз холатда бир кунлик рўзани қазо қилса, масалан: Рамазон ойида 15кун рўза тутиб, 16 чи куни сахарлик хам, ният хам қилмасдан, атайлаб ўзи шунчаки рўза туткиси келмай қазо килиб, 17чи кундан яна рўза тутишни давом эттирса, шу қазо қилган бир куни учун хозир неча кун қазо рўза тутиши керак?

3. Ибодатда мустахкам инсон, хеч қандай узири йўқ, фарз ибодатларга енгил қарамайди, Рамазон ойида тўлик рўза тутади. Шу инсон Рамазон ойида рўза тутиб турган холида, кун узунлигиданми ёки сахарлик қилмаганлигиданми, қаттик қийналганлигидан ожизлик қилиб, тушликдан сўнг рўзасини очиб юборса, уша кунги бир кунлик қазоси учун неча кун қазо рўза тутиши керак? Устоз қимматли вактингизни олганим учун рози бўлинг!. Устоз саволлардаги хатоларим учун узр сўрайман ва жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламиз. Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат. Аллоҳ дин йўлида қилаётган хизматларингизни ажрини икки дунёда зиёда қилиб ато қилсин ва ўзининг жамолига етишишингизни насиб этсин. Омийн!


Жавоб:   Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

- ‎1.‎   Олтмиш кун.‎

‎- 2.‎   Олтмиш кун.‎

‎- 3.‎   Бир кун.‎

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Номаи аъмол неча ёшдан ёзилишни бошлайди ва фарзандларининг гуноҳларига отаоналар ҳам шерикмиларНомаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик давоми...

2983 14:49 / 26.04.2016
СаволҲурматли ва фазийлатли шайҳ ҳазратлари Мени жияним яқинда 2ёшга тўлди. Унга Исломий тарбия беришимиз учун қайси китобингизни маслаҳат берасиз Олдиндан давоми...

3321 17:17 / 24.07.2017
САВОЛ Қўшнимиз мастлигида хотинини уч талоқ қўйибди. Шунинг учун улар кейин бориб дамлага никох ўқитишибди. Лекин яқин ўтган кунларда теливизорда бир домла уч давоми...

11009 21:31 / 25.04.2016
Савол Бизда Рамазон ойида 20 ракатдан таровех намози ўқилади. Сўнг, одатда охирги 10 кунда яна тахажжуд намозига йиғилиб 8 ракат тахажжуд намози ўқилади Қиёмул лайл давоми...

5059 15:27 / 10.06.2017