1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Роббимиз инъом этган саодат

08:58 / 21.09.2019 7106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг башариятга юборган Муқаддас Китобидир. Раббимиз уни ўқишимиз, унда ёзилганлари тўғрисида фикр юритишимиз ва шу тарзда умримиз онлари гўзал ўтиши учун севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга йиллар давомида нозил қилган. У Китобларнинг энг мукаммали ва охиргисидир. У фақатгина умматлар ичида Муҳаммад алайҳиссалом умматларига насиб этилган улкан саодатдир.

Қуръони каримда инсон икки дунё саодати учун билиш керак бўлган ҳамма нарса батафсил баён этилган. У тўғри йўлни очиб берувчи, залолатга бошлайдиган амалдан огоҳ этувчи, ҳаромдан танбеҳ берувчи ва... Охират манзилларини гўзал  якун қилувчи, Қиёматда юзларни ёруғ қилувчи бу  Китоб Илоҳий дастурул амалдир.

Аллоҳ таоло уни васф қилиб:

“Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир” (Исро сураси, 9-оят), дейди.

Қуръони карим Аллоҳ таолонинг Каломидир. Бу фоний дунёда инсон сифатида чиройли умр кечиришимизни ўргатувчи, боқий дунёда Жаннат аталмиш маконни ҳадя этувчи  Фурқондир. Унда ҳеч қандай шубҳа йўқдир.

Аллоҳ таоло огоҳ этади:

“Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, тақводорларга ҳидоятдир” (Бақара сураси, 2-оят).

У Раббимиз инъом этган энг мукаммал ва охирги Илоҳий Китоб бўлиб, инсонлар учун улкан Саодатдир. Аммо баъзилар ундан ибодат учун етти-саккиз ёки ундан кўпроқ сураларни ёдлаб олиб, у ҳақида тасаввурга эгамиз, дейишади. Ёки баъзилар уни уйнинг тўрига қўяди, уни ўқимоққа, тиловат қилмоққа на рағбати, на истак-хоҳиши бўлади. Аслида шундай тасаввур, шундай қараш тўғрими? Мутлақо йўқ! Қуръони Каримни ўқиганда, тиловат қилганда барокатлар ёғилишини, фазилатлар ато этилишини, ажрлар кўпайиши биз ҳали-ҳануз билмаймиз.  

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана (яхшилик ва савоб) ёзилади. Ўша ҳасана ўн баробар зиёда қилинади. Мен: “Алиф лам мийм”ни бир ҳарф деб айтмайман, балки “алиф” бир ҳарф, “лам” бир ҳарф ва “мийм” бир ҳарфдир”, деганлар”

(Термизий, Байҳақий, Табароний ва Ибн Абу Шайба ривояти). 

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Қуръон бир миллион йигирма етти минг ҳарфдан иборат. Ким уни сабр билан савоб умидида қироат қилса, ўша бандага ҳар бир ҳарф(ни ўқигани) учун ҳурул ийндан бир жуфт берилади” (Табароний ривояти).  

  У шунчаки Муқаддас Китоб эмас.  У Зикрдир.  У Ҳақдир, У Танзийлдир. У Нурдир.  У Шифодир.  У Мавъизадир.   У Раҳматдир. У Ҳикмат ва ҳакимдир.  У Бурҳондир. У Каломуллоҳдир. У Фурқондир. Унинг шу каби бир неча номи ва сифатлари борки, у қанча кўп ўқилган, тиловат қилинган, англанган сари саодат манзилларига етаклайверади, етаклайверади...

“Сенга Роббингнинг Китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштирувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан” (Каҳф сураси, 27-оят).

Уламолар Қуръони каримни ўқиганимизда у биздан бешта нарсани талаб қилишини таъкидлашади:

Қуръони каримга ишониш ва унга ҳурматда бўлиш.

 «Расул унга ўз Роббидан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Ҳар бирлари Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига: «Унинг расулларининг бирорталарини ажратмаймиз», дея иймон келтирдилар. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик. Роббимиз, мағфиратингни сўраймиз ва сўнгги қайтиш Ўзинггадир», дедилар» (Бақара сураси, 285-оят). 

Қуръони карим ўқиш.

“Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон  келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир” (Бақара сураси, 121-ояти)

Англаш ва мулоҳаза қилиш.

«Иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага – ҳолбуки, у Роббларидан келган ҳақдир – иймон келтирганларнинг айбларини беркитар ва аҳволларини яхшилар» (Муҳаммад сураси, 2-ояти). 

Қуръони карим кўрсатмаларига амал қилиш. 

«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (Мулк сураси, 2-ояти).

        Қуръони карим илмини тарқатиш. 

«Бу (Қуръон) одамлар учун, у ила огоҳлантирилишлари, У Зот ягона Илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун етказишдир» (Иброҳим сураси,  52-ояти). Оятнинг тафсирида олимлар қуйидаги шарҳни келтиришган: “Қуръони Карим − бу ўз ичига барокат ва битмас-тугалмас билимлар қамраб олган Парвардигоримиз азза ва жалланинг бизга донолик билан нозил этган  эслатма ва муборак Битигидир”.

Эй инсон! Бу Фурқоннинг амр ва қайтариқларини ўзингга дастуруламал қил. Ўз иймонингни пойдевори ва деворларини мустаҳкам қуриб, унга таян. Уни нозил қилган Раббингдан қўрқ, осийлик қилиб Каломуллоҳ амрларига қарши чиқма, исён кўтарма! Зеро,  у “Айтинг: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун)шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Улуми Қуръон, мутахассислари Қуръони карим оятларидан қай бири аввал ва қай бири охири нозил бўлгани ҳақида ҳам жиддий изланишлар олиб борганлар. Чунки кўп бор давоми...

6858 19:50 / 29.04.2019
70. Ўз динларини ўйинкулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт. У Қуръон ила эслатгинки, ҳеч бир жон қилган касби туфайли ҳалокатга дучор бўлиб, давоми...

9471 05:00 / 23.01.2017
.Қироат, сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда .жамлаш, ва .қўшиш, деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бирбирига қўшган бўлади. давоми...

4483 13:20 / 17.11.2020
Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон давоми...

3455 21:14 / 12.04.2018
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021