1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Одамларнинг энг золими

05:00 / 03.03.2017 3213 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир», деган (Нисо, 29).

Ҳаёт Аллоҳ томонидан берилган ҳақ бўлгани учун уни ҳеч ким бировга миннат ҳам қила олмайди, ман ҳам қила олмайди. Инсоннинг ҳаётини Фақат Аллоҳ таологина олишга ҳақли. Ҳаттоки, ўша ҳаёт неъмати берилган киши ўз ҳаётига ўзи ҳам суиқасд қила олмайди. Исломда бировни ўлдириш қанчалик ёмон олинса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик ёмон олинади.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадулабад ўша темир асбобини қўлида тутиб, ўз қорнига уриб туради. Ким ўзини ўзи тоғдан ташлаб ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадулабад тоғдан ташлаб туради», деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини ўзи ўлдирганга жаноза намозини ўқимаганлар.

Аллоҳ берган улуғ неъмат —ҳаёт неъматига, буюк инсоний ҳуқуқлардан бўлган ҳаёт ҳаққига ношукр бўлган, уни оёқости қилган нобакор шахснинг жазоси шундоқ бўлади

Исломда нафақат ўзини ўлдириш, балки, ўзига ўзи ўлим тилаш ҳам ман қилинган. Ўзига ўлим тилаган Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳуга Пайғамбар алайҳиссалом:

«Эй амаки, ўлим тилама, агар сен яхши бўлсанг, ўлиминг орқага сурилиб, яхшилигингга яхшилик зиёда бўлгани сен учун яхшидир. Агар ёмон бўлсанг, ўлиминг орқага сурилиб, ёмонлигингдан қайтсанг, сен учун яхшидир. Бас, ўлимни тилама», деганлар.

Жамиятга манфаат берадиган нарсалар Аллоҳнинг ҳаққи ҳисобланишини яхши биламиз. Лекин ушбу муштарак ҳакда Аллоҳнинг ҳаққи ғолибдир. Чунки мазкур нарсаларнинг жамиятга келтирадиган нафлари умумийдир.

Шунинг учун ҳам, мусулмон киши ўз жонига, саломатлигига, молига ва ақлига суиқасд қила олмайди. Жон ўзимники, деб ўзини ўзи ўлдира олмайди.


Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизга Жундуб ибн Абдуллоҳ ушбу масжидда ҳадис айтиб берган. У бизга ҳадис айтиб берганидан бери унутганимиз йўқ. Жундуб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон гапирган деб қўрқмаймиз ҳам.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан олдин ўтганлар ичида бир жароҳатланган киши бўлган эди. Бас, у чидамади. У пичоқни олиб, қўлини кесди. У ўлгунича қони тўхтамади. Шунда Аллоҳ:
«Бандам шошилиб ўзини ўлдирди. Унга жаннатни ҳаром қилдим», деди», дедилар
».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Агар бу ҳадиси шарифда ўтган қавмлар ҳақида ҳикоя қилинса ҳам аслида мусулмонларга насиҳат кўзда тутилган. Баъзи ҳолларда ўзига етган жароҳатга сабр қилмай ўзини ўзи ўлдириш мутлақо мумкин эмас.

Умуман, олганда мусулмон киши ўзига хоҳ бу дунёда, хоҳ у дунёда зарар келтирадиган ҳар қандай ишни қилиши мумкин эмас. Бу ман қилишда жамиятнинг фойдаси ҳам кўзда тутилган. Чунки ўзига ўзи ёмонликни раво кўрган киши ўзгаларга ёмонликни раво кўриши турган гап.

Демак, мусулмон киши нафақат бошқа одамларга, ҳайвонот оламига, наботот оламига зарар етказиш, зулм қилишдан четда бўлиши, балки ўзига зарар етказиш ва зулм қилишдан ҳам четда бўлмоғи лозимдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг амри билан кишилик жамиятида мусулмонлар томонидан содир этилган турли хато, камчилик ва гуноҳлар каффорати учун бир ёки ундан кўпроқ қул озод давоми...

2883 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зинокор зино қилаётганда мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганда мўмин бўлмас, давоми...

2801 05:00 / 02.03.2017
Бу воқеадан бери қанча вақт ўтганини аниқ эслолмайман. Ўшанда навбатдаги ўтиришимизда бир дўстимиз битта шеърни қўйиб эшиттирди. Шеър ҳақиқат жуда таъсирли эди. давоми...

4173 20:00 / 01.03.2022
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.У киши.Бир мўминмусулмон инсоннинг мусулмон отаонаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг давоми...

11318 05:00 / 03.03.2017