1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Муҳаббатнинг турлари

10:53 / 26.08.2017 4486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Қалбда Аллоҳдан бошқага жой йўқ» деган гапни одамлар нотўғри талқин қилишади.

Аллоҳ таолога муҳаббатдан жуда кўп муҳаббатлар юзага келади:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат – у зотни улуғлаш, суннатларига эргашиш ва кўп саловотлар айтиш.

2. Саҳобалар ва оли байт розияллоҳу анҳумга муҳаббат.

3. Мўминларга муҳаббат.

4. Ота-она, фарзандлар, аҳли аёл ва қариндошларга муҳаббат.

5. Солиҳ амалларга муҳаббат.

6. Ҳаром йўл билан топишга, яхшиликларга сарфлашдан тўсишга ундамайдиган ҳамда закот ва садақадан тўсмайдиган мол-давлатга муҳаббат.

7. Меҳнатга муҳаббат - бекорчиликни ёқтирмаслик.

8. Инсоннинг ўзига муҳаббат, саодатга элтувчи тоат-ибодат сари ҳаракат қилишга, бадбахтликга сабаб бўлувчи маъсият-гуноҳлардан узоқлашишга муҳаббат.

9. Ватанга муҳаббат.

10. Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббатидан қайнаб чиққан комил мусулмонликка муҳаббат.

Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни, Сени севганларнинг муҳаббатини ва Сенга яқинлаштирадиган солиҳ амалларнинг муҳаббатини сўрайман.


Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвеш

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафснинг маъсиятдаги улуши зоҳир ва равшандир. Унинг тоатдаги улуши ботин ва махфийдир. Махфий нарсани даволашнинг муолажаси қийиндир.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий давоми...

3613 14:23 / 04.03.2018
У Зотга яқинлигинг Унинг яқинлигига шоҳид бўлишингдир. Бўлмаса У Зотнинг яқин бўлиши сенга қаердан ҳам бўлсинИбн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг давоми...

3358 16:40 / 14.01.2018
Ким неъматларга шукр қилмаса, батаҳқиқ, унинг заволига учрайди. Ким уларга шукр қилса, батаҳқиқ, уларни арқонлари билан боғлайди.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий давоми...

3826 17:21 / 27.05.2018
Учинчи фoйдa рўзaнинг бузилмaслиги.Ғийбaт рўзaни фосид қилувчи амалдир. Чунoнчи, у юқoридa зикр этилди. Қуйидаги ҳикоя ҳам шу маънога далолат қилади.Ҳикoя. Бир киши давоми...

4259 22:46 / 01.05.2018