1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мўмин дуо қилаётганда нима содир бўлади?

18:45 / 02.04.2019 10093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда Роббисига юзланиб дуо қилмоқлигидан Аллоҳга маҳбуброқ амал йўқдир», – деганлар. Ҳар бир мўмин-мусулмонга шундай ҳолат таниш бўлса керакки, у сон-саноқсиз дуолар қилиб, ҳар бир намозида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ихлос билан ҳожати раво бўлишини сўрайди-да, лекин ҳеч нарса олмайди. У: «Нимага Аллоҳ дуоларимни жавобсиз қолдиряпти?» – деб савол бера бошлайди. Биринчидан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуоларингизни шак шубҳасиз эшитмоқда. Аллоҳ Эшитгувчи, кўрувчи Роҳийм Зотдир.

Биз овоз чиқариб айтмасак-да, У ҳар нарсани эшитади ва билади. Модомики, дуоларимиз мустажоб бўлмаяпти, демак, Аллоҳнинг иродаси шудир. Эҳтимол, сўраётган нарсамиз биз учун зарарли бўлиб бизни бахтли қилолмас. Бизнинг билимимиз чегараланган бўлиб, Аллоҳнинг илми ва раҳмати чексиз ва кенг қамровлидир. Дуолар қабул бўлмаслигининг баъзи сабаблари ҳадисда: «Банданинг дуолари ижобат бўлаверади, токи у гуноҳ нарса сўрамаса, силаи раҳмни тўхтатмаса ва шошқалоқлик қилмаса» деб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан инсон қандай қилиб шошқалоқлик қилди деб сўрашганида: «Сизнинг бирортангиз, модомики,шошилиб «дуо қилдим, ижобат бўлмади деб айтса» , дедилар. Мўмин дуо қилаётганда нима бўлиши ҳақида ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик ришталарини узмасдан дуо қилса, албатта, Аллоҳ таоло унга бунинг сабабидан уч хислатдан бирини беради: унинг сўраганини тезда беради ёки сўралган нарсанинг мислича яхшиликни унинг учун сақлаб қўяди, ёки сўралган нарсанинг мислича ёмонликни ундан буриб қўяди», – деб айтдилар (Аҳмад).

Мўминнинг дуоси ижобат бўлиб, у хоҳлаган нарсасига эга бўлади. У дуоси учун ажр-мукофотни бу дунёда эмас, охиратда олади. У ўзи билмаган, ҳаётида рўй бериши мумкин бўлган вазиятлар оқибатидаги зарарлардан омон қолади. Шундай қилиб, дуонинг мустажоб бўлиши қуйидагича:

Аллоҳ таоло мўминнинг дуосини ижобат қилиб, сўраган нарсасини бу дунёда беради. Масалан, мўмин: «Аллоҳим, мен касал бандангга шифо ато эт», – деб дуо қилса ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни хасталигидан халос этса. Ёки банда: «Аллоҳим, қарзларимдан қутулишимда нажот бер», – деб дуо қилса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандасига кўпроқ пул топиши учун қўшимча иш беради ёки лавозимини кўтаради.

Аллоҳ таоло бандага бериладиган ажр-мукофотни охиратга қолдиради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуоларни жавобсиз қолдираётган бўлса, демак, дуонинг ижобати охиратда бўлади.

Аллоҳ бандасидан ёмонликни буриб қўяди. Мисол учун, мўмин шифо талабида дуо қилади ва Аллоҳнинг марҳамати ила шу илтижоси туфайли у пешонасига ёзилган бундан-да жиддийроқ касалликдан қутулиб қолади. Ҳадиси шарифда: «Дуо кадарни ўзгартириб юборади», – деб айтилган.

Биз Аллоҳ билган нарсаларни билмаймиз. Инсон дуоларим қабул бўлмаяпти деб ўйлаётган бир пайтда Аллоҳнинг иродаси билан у қилган дуолари мислсиз бало-офатлардан сақлаётган бўлиши мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуодан сўнг нима бўлишини айтганларини саҳобалар эшитиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ундай бўлса, дуони кўпайтирамиз», –  дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кўпайтирувчироқдир», – дедилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзаро суҳбатларидан иқтибос.Биз ошкоралик даври бошланганда расмийлар билан талашиб тортишиб юриб диний давоми...

1778 17:00 / 21.04.2020
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

2845 12:45 / 09.01.2019
Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўрабди. Қўшниси Во ажабо Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен эса мендан маслаҳат давоми...

2718 06:05 / 08.11.2018
Рус сайёҳатчиси Афанасий Никитин жуда ғаройиб инсон эди Тверь шаҳридан бўлган савдогар Афанасий Никитин 1466 йили Москвадан энг қисқа йўл билан Ҳиндистонга давоми...

3191 10:30 / 04.07.2019