1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

«Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар

10:05 / 23.08.2017 2778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар чиқмаслиги зарурлигини баён қилмоқдалар. Бу ҳам келажакда бўладиган нарсалардан ўзига хос огоҳлантиришдир. Дарҳақиқат, кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқлари ўзига етган пайтда «Бизга бу нарсанинг кераги йўқ, Қуръонда нима келса, шуни қиламиз, бошқаси билан ишимиз йўқ», дейдиганлар чиқди. 

Аввал хаворижлар ва рофизалар томонидан бошланган Суннатни инкор қилиш кейин турли фирқа ва тоифалар томонидан давом эттирилди. Бу нобакорлик асосан роҳат жойига ёнбошлаб олиб, айшу ишратга берилганлар томонидан содир бўлди. Ҳукмга, айшу ишратга берилганлар ана шундай ҳолга ўтиб қолдилар. Аслида эса бундай одамлардан ақл ҳам, мантиқ ҳам қочади. Агар уларда ақл ва мантиқ бўлса, Қуръонга амал қиламизу, Суннатга амал қилмаймиз, дермидилар?! Қуръон қайта-қайта таъкидлаган нарсалардан бири Суннатга амал қилиш-ку! Бу масала аввал баён қилингани учун уларни бу ерда такрорлаб ўтирмаймиз.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қуръон билан Суннатга баробар амал қилиш кераклиги.

2. Пайғаммбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда Суннатни инкор қилувчилар чиқиши ҳақида хабар берганлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз қамишдан бўлган уйимизни ислоҳ этаётганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимиздан давоми...

2934 07:15 / 07.08.2018
Абу Имора Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй фалончи, агар тўшагингга ётсанг .Аллоҳумма асламту нафсий давоми...

3043 08:15 / 11.01.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади,, дедилар,.Муслим ривоят қилган.

1904 11:45 / 07.07.2019
Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб алАсламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан давоми...

3044 08:10 / 06.02.2018
Аудиолар

120347 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41982 14:35 / 11.08.2021