1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фароиз илми (дарслар)

Қуръон каримда зикр қилинган улушлар ва уларнинг махражлари, авл ва рад қоидалари

15:52 / 18.04.2017 4522 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

а) Қуръонда зикр қилинган улушлар ва уларнинг эгалари ҳақида маълумот

б) Авлнинг луғатда ва истилоҳдаги маъноси, авл қоидалари

в) Раднинг луғатдаги ва истилоҳдаги маъноси

г) Радга доир тўрт қоида

д) Икки умария масаласи

а) Қуръони каримда зикр қилинган улушлар (фарз миқдори) қуйидагилардир:

Улушлар: 1/2, 1/4, 1/8, 2/3, 1/3, 1/6 агар масалада булардан биттаси бўлса, унинг махражи шу каср тагидаги сон бўлади ва агар икита ёки ундан кўпроқ улушлардан таркиб топган бўлса махраж - шу касрлар орасидаги энг кичик сон бўлади. Масалан: (ярим) 1/2 ва 1/3 ва 2/3 ва 1/6 булар жамлашиб келса махражи 6 бўлади. 1/4 ярим (1/2) билан бирга келса махражи 4 дир.

1/4 1/8 билан келса махражи 8 бўлади. 1/6 ва 1/3 ёки 2/3 1/4  билан келса махражи 12 бўлади. 1/8 билан бирга келса махраж 24 бўлади.

а) Қуръони каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтитадир.

Улар: қуйидагилардир:

1. 1/2 нисф  - ярим улуш, насиба

2. 1/4 рубуъ - тўртдан бир  улуш, насиба

3. 1/8 сумун - саккиздан бир улуш, насиба

4. 2/3 сулусон - учдан икки улуш, насиба

5. 1/3 сулус - учдан бир улуш, насиба

6. 1/6 судус - олтидан бир улуш, насиба

Энди мазкур насиба миқдорларига ҳақли бўлган ворисларни зикр қилиб ўтсак.

Аввало 1/2 нисфга бешта ворис ҳақли бўлиб, улардан бири эркаклардан тўрттаси аёллардандир:

1. Эр

2. Қиз

3. Ўғилнинг қизи

4. Туғишган сингил

5. Ота бир сингил

Буларнинг ҳар бирига мерос олиши учун белгиланган шартлари борки, уларни ўз ўрнида зикр қилинади.

2. 1/4 - рубуъ мустаҳиқ ворислар иккитадир. Улар эр ва хотин. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса эри тўртдан бир олади. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса хотини 1/4 рубуъ олади. Бунда битта ёки иккита  хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дир.

3. 1/8 сумун мерос миқдорига эр вафот қилиб ундан фарзанд қолган бўлса, аёли 1/8 сумун олади.

4. 2/3 сулусон. Бу улуш миқдори тўрт гуруҳ ворислар насибаси бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир:

а) Икки ва ундан аксар бўлган сулбий қизлар

б) Ўғилнинг икки ва ундан кўпроқ қизлари

в) Икки ва ундан кўпроқ туғишган сингиллар

г) Икки ва ундан кўпроқ ота бир сингиллар

Буларнинг мерос олиши учун ҳам бир неча шартлари мавжудки, уларни ўз ўрнида зикр қилинади.

5. 1/3 сулус. Бу икки хил ворисларнинг мероси бўлиб, улар қуйидагилардир:

а) Она - агар маййитнинг фарзанди ёки ўғилнинг фарзанди бўлмаса, сулус олади.

б) Икки ва ундан кўпроқ бўлган она бир ака-ука, опа-сингиллар, агар маййитнинг асли ва фаръи бўлмаса сулус олади.

6. 1/6 судус, бу миқдорни мустаҳиқлари етти гуруҳ бўлиб, улар қуйидагилардир:

а) Ота агар маййитнинг фарзанди бўлса ота судус мерос олади.

б) Жадди саҳиҳ - ота бўлмасдан, маййитнинг фарзанди бўлса, бобо судус олади.

в) Она - агар маййитнинг фарзанди, ака-ука, опа-сингиллари бўлса, она судус олади.

г) ¤ғилнинг қизи - агар маййитнинг битта қизи бўлса, у қиз нисф олади, ўғилнинг битта ва ундан кўпроқ қизлари судус олади. Бунда аёлларнинг 2/3 сулусон миқдорини тўлдириш учун ўғилнинг қизларига судус берилади.

д) Ота бир сингил - агар маййитнинг биттагина туғишган синглиси бўлса, ота бир сингиллар судус олади.

е) Она бир ини ёки сингил - она бир ини агар маййитнинг асли ва фаръи бўлмаса, судус олади.

ё) Жадда саҳиҳа - она бўлмаганда жадда саҳиҳа (онанинг онаси, отанинг онаси) судус мерос олади.

 

3. ИККИ УМАРИЯ МАСАЛАСИ

Аслида она ота билан бирга бўлса барча меросни учдан бирини олади. Лекин бу ўринда умария деб номланувчи икки масала борки, бунда мазкур қоидага хилоф қилинади. Умария деб номланишининг сабаби, бу масала ҳазрати Умарнинг ҳукмлари ва бошқа саҳобаларнинг бунга мувофиқ бўлиши сабабли бўлган. Бу икки масалани «Қарровайн» деб ҳам аталади. ўарро дегани «ёрқин», «нурли» маъносида бўлиб, бу масалаларнинг машҳурлиги ва ҳаммага маълумлиги учундир. Бу масалада  эр ёки хотин фарз меросини олиб бўлгач, она қолган мероснинг сулусини олади. Масаланинг сурати қуйидагичадир:

1. Бир аёл вафот этиб, унинг эри, онаси ва отаси қолган бўлса, эр нисфни фарз мерос сифатида олади. Она эса қолган мероснинг сулусини олади. Отага эса қолгани берилади. Онага қолган молнинг сулусини берилишининг сабаби, шуки, агар биз онага умумий молнинг сулусини берсак, онанинг насибаси отадан кўпроқ бўлади. Чунки, она умумий молнинг сулусини олгач, отанинг насибаси судус қолади. Бунда онага отанинг насибасидан икки баробар кўп мерос тегади. Она отадан кўп мерос олиши фароиз илмида собит эмас. Аммо қолган молнинг сулусини олса бунда

للذكر مثل حظ الأنثيين                      деган қоидага мувофиқ бўлади.

 

Масаланинг асли 6 дан

эрга нисф яъни 6 улушдан 3 таси
эр 1/2
онага олти улушдан бири яъни қолганининг сулуси
эрдан қолгани 1/3 она
отага олтидан қолган икки улуши
қолган қисми отага асабалиги учун

 

2. Умария масаласининг иккинчиси қуйидагичадир:

Бир киши вафот этиб, ундан аёли, онаси ва отаси қолса, аёлига фарз мероси бўлган рубуъни, онага эса фарздан қолган меросни сулусини, отага онадан қолганини берилади.

 

Масаланинг асли 4 дан

аёлига фарз бўлган тўртдан бир
1/4 аёлига
онасига қолганини учдан бири
1/3 онасига қолганининг сулуси
отасига қолган тўртдан иккиси
отасига қолгани

 

 Умария масаласи ҳазрати Умар (р.а.) даврларида воқе бўлиб, саҳобалар бу масалада икки хил фикр билдирганлар:

1. Зайд ибн Собит (р.а.)ва жумҳур саҳобаларнинг йўли бўлиб, Умар (р.а.) ҳам шунга ҳукм қилганлар. Яъни, онага фарздан қолганининг сулуси берилади.

2. Ибн Аббосни (р.а.)йўллари бўлиб, у киши бу масалада жумҳурга хилоф қилганлар. Яъни, ибн Аббоснинг фатволарига кўра, онага умумий молнинг сулуси берилади. Зайд ибн Собитнинг йўлларини барча уламолар оммаси якдиллик билан қабул қилганлар.

 

АВЛНИНГ ЛУҒАТ ВА ИСТИЛОҲДАГИ МАЪНОСИ

 

Авл луғатда жавр қилишга мойил бўлиш маъносида ишлатилади. Аллоҳ таолонинг:                                  ذلك أدني أن لا تعولوا

яъни: «Бу, зулм қилмаслигингиз учун яқинроқдир» деган сўзи ҳам шу маънода келган. Яна кўтармоқ маъносида истеъмол қилинади, айтиладики:

عال الميزان – тарозуни кўтарди маъносига муносиб келади, чунки бунда махражни ўз ўрнидан бошқа махражга кўтаришлик маъноси бордир.

Истилоҳда эса, махраж улушларни сиғдиришликдан кичик бўлган пайтда махражга ўз жузларидан бирор нарса зиёда қилишликдир. Масалан: бир аёл вафот қилиб, ундан эр, ота-она бир бўлган иккита опа-сингил қолган бўлса, эрга ярим (1/2) бу 3 улуш бўлади. Икки опа-сингилга учдан икки (2/3) бу 4 улуш бўлади. Демак, масаланинг асли 6 эди. Лекин улушларга етмайди, чунки улушлар 7 та. Шунда бу махражни кўтариб бирни қўшамиз. 7 бўлади.

Авлнинг машруъ эканига далил: Авлга биринчи ҳукм қилган киши ҳазрат Умар (р.а.). бўлиб, бунга барча  саҳобалар ижмоъ қилганлар. Чунки у зотнинг замонларида ўз улушларидан махражи кичик бўлиб қолган ҳолат воқеъ бўлган эди. Бу ҳақда саҳобалар маслаҳат қилишган ва набий (с.а.в.)нинг амакилари Аббос (р.а.) авл қилишга ишора қилиб: «Улушларни авл қилинглар», дедилар ва бунга саҳобалар эргашганлар ва ҳамда буни ҳеч ким инкор қилмаган. Буни Имом Байҳақий ва Ҳоким «Мустадрак»да ва Саъид ибн Мансур «Сунан»да Зайд ибн Собит (р.а.)дан ривоят қилганлар.

 

Авл қилиш ёки қилмаслик нуқтаи назаридан улушлар махражларининг навлари

 

Қуръони каримда зикр қилган улушларнинг махражлари 7 тадир:

1. Улардан 4 таси авл бўлмайди, улар ярим 1/2 нинг махражи (2) ва 1/3 нинг махражи (3) ва 1/4 нинг махражи (4) ва 1/8 нинг махражи (8).

2. Ҳамда улардан 3 таси гоҳида авл бўлади. 6 - бу гоҳида 10 гача жуфт ва тоқ бўлиб авл бўлади. 12 эса 17 гача тоқ бўлиб авл бўлади.24 эса 27 га авл бўлади. (фақат бир марта авл бўлиши билан).

 

Авл бўладиган махражларга мисоллар:

 

1) 6 ни 7 га авл бўлганига мисол: Хотин вафот этиб, ундан эр ва ота-онаси бир-икки опа-сингил қолган бўлса ушбу суратда бўлади:

 

Эр
иккита ота-она бир опа-сингил
     1/2=3
2/3=4      улушлар жами: 7

  Демак, масала 6 дан, 7 га авл бўлади, улушлар йиғиндиси 7 яъни меросни 7 улушдан тақсим қилинади.

2) Хотин ўлиб эри ота-она бир бўлган сингил ва ота бир сингилни қолдирган бўлса қуйидаги суратда бўлади:

 

    эр
ота-она бир сингил
Ота бир сингил
1/2 =3
1/2=3
1/6=1

Демак, масала 6 дан 7 га авл бўлади, улушлар йиғиндиси 7

 

3) 6 ни 8 га авл бўлгани қуйидаги суратда:

 

Эр
ота-она бир икки сингил
она
1/2=3
2/3=4
1/6=1

 

Демак, масала 6 дан 8 га авл бўлади. Улушлар йиғиндиси 8 дир.

Маййит эр,  ота-она бир сингил ва она бир иккита сингилни қолдирган бўлса,  қуйидаги суратда авл бўлади:

 

Эр
ота-она бир сингил
Она бир икки            сингиллар
1/2
1/2=3
1/3=2

Демак, масала 6 дан  8 га авл бўлди, чунки улушлар йиғиндиси 8 дир.

3) 6 нинг 9 га авл бўлгани қуйидаги суратда бўлади:

 

Эр
ота-она бир 2 та опа-сингил
она бир 2 та сингил
1/2=3
2/3=4
1/3=2

Масаланинг асли 6 ва у 9 га авл бўлади,чунки улушлар йиғиндиси 9дир..

 

4) 6 нинг 10 га авл бўлганига мисол қуйидаги суратда бўлади:

 

эр
ота-она бир 2 сингил
она бир 2 та опа-сингил
    она
1/2=3


2/3=4
1/3=2
1/3=1
онага эрнинг улушидан қолганининг1/3

Демак, масала 6 дан 10 га авл қилинади. 

 

5) 12 ни 13 га авл қилинишига мисол қуйидагича бўлади:

 

Эр
ота-она бир 2 та сингил
она бир 1 та  сингил
1/4=3
2/3=8
1/6=2

 

Улушлар йиғиндиси 13. Масаланинг асли 12, лекин у 13 га авл бўлади.

 

6) 12 нинг 15 га авл бўлганига мисол қуйидагича бўлади:

Хотин
ота-она бир 2 та опа-сингил
она бир 2 та опа- сингил
1/4=3
2/3=8
1/3=4

 

Улушлар йиғиндиси 15. Масаланинг асли 12 дан 15га авл бўлади.

7) 12 ни 17 га авл бўлганига мисол қуйидагича бўлади:

 

Хотин
ота-она бир 2 та опа- сингил
она бир 2 та опа-сингил
    она
1/4=3

2/3=4
1/3=4
1/6=2

 

Улушлар йиғиндиси 17, масала12 дан 17 га авл бўлади.

 

8) 24 ни 27 га фақат бир авл билан авл бўлишига мисол:

Хотин
2 та қиз
она
    ота
1/8=3
2/3=16
1/6=4
1/6=4


 

Улушлар йиғиндиси 27. Масала 24 дан. 27 га авл бўлади. Бу масалага «Масалаи минбария» дейилади. Чунки ҳазрат Али (р.а.) Куфа шаҳрида минбарда хутба қилаётганларида бу масала ҳақида сўралганлар. У киши эса дарҳол бу масаланинг ечимини минбардан туриб жавоб бердилар. Шунда сўраган киши: «Хотинга 1/8 берилмайдими?» - деб айтганида, у зот: «Хотиннинг 1/8 улуши 1/9 га айланди»,  дедилар. Одамлар у кишининг зийракликларидан ҳайратга тушдилар.

24 нинг авл сони (27) дан зиёда қилинмайди. Фақат Ибн Масъуд (р.а.)нинг наздларида 24, 31 гача авл бўлади.

 

Масала: 24 дан 31 га авл бўлганига мисол:

 

Хотин    
она
ота-она бир 2 та сингил
она бир 2 та сингил
ўғил
1/8=3
1/6=4
2/3=16
1/3=8
маҳрум

 

Демак, Ибн Масъуд (р.а.)нинг наздларида бу масала 24 дан 31 га авл бўлади., чунки маҳрум ўғил хотинни 1/4 дан 1/8 га ҳажб қилади.

 

Бу масала бошқаларнинг наздида 12 дан 17 га авл бўлади, чунки махражларда 1/4 хотинга чунки, маҳрум ўғил хотинни 1/4 дан 1/8 га ҳажб қилмайди ва 1/6 онага, 2/3 ота-она бир опа-сингилларга, 1/3 она бир опасингилларга. Демак, масаланинг асли 12 бўлади.

Масаланинг сурати қуйидагича:

Хотин
она
ота-она бир 2 та сингил
она бир 2 та сингил
1/4=3


1/6=2
2/3=8
1/3=4

Улушларнинг жами: 17. Масаланинг асли 12 дан 17 га авл бўлади.

Мавзуга доир таянч сўзларавл,  рад, масъалаи минбария, махраж, маҳрум

Мавзуга оид адабиётлар:

1. Муҳаммад Анвар Бадахшоний, «Тавзихул-фароиз ас-сирожия». Мадина Мунаввара, 1992-й.

2. Муҳаммад Али Собуний, «Ал-маворис фиш-шариатил-исломия», Лубнон

3. Носир ибн Муҳаммад Ғомидий, «ал-Хулоса фи илмил-фароиз» , Макка мукаррама, 1996-й.

4.     Муҳаммад Амин ибн Обидин, «Раддул мухтор алад-дуррил-мухтор», Қоҳира, 1966-й.

5.     Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий, «Ал-Мабсут» Қоҳира, 1900-й.

6.     Алоуддин Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий, «Туҳфатул-фуқаҳо», Дамашқ, 1956-й.

7.     Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний, «Бадоиус-саноиъ фи тартибиш-шароиъ», Қоҳира, 1910-й.

8.     Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ибн Мадуд-дин ал-Мавсилий, «ал-Ихтиёр литаълилил-мухтор», Қоҳира, 1951-й.

9.     Бурҳониддин ал-Марғиноний, «ал-Ҳидоя шарҳ Бидоятил-мубтадий», Қоҳира. 1996-й.

10.     Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий ар-Раҳабий, «ал-Фароиз ар-Раҳабия», Дамашқ, 1903-й.

11.     Сирожуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид Сажовандий», «ал-Фароиз ас-Сирожия», Деҳли, 1860-й.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
а Икки ададнинг тамосули, тадохули, тавофуқи ва табойуни ва уларни билиш йўли.б Оз тарикани ворислар ва қарз эгалари орасида тақсимлаш йўли.в Бирор вориснинг бир давоми...

4139 15:55 / 18.04.2017
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Барийра олдимга кириб.Аҳлим мен ила давоми...

3766 17:00 / 27.11.2020
а .Нисо, сурасининг 1112 ояти ва нозил бўлиш сабабиб .Нисо, сурасининг 176 ояти ва нозил бўлиш сабабив Мазкур оятларга тааллуқли баъзи ҳукмларАллоҳ таоло Қуръони давоми...

6676 15:40 / 18.04.2017
а Қуръонда зикр қилинган улушлар ва уларнинг эгалари ҳақида маълумотб Авлнинг луғатда ва истилоҳдаги маъноси, авл қоидаларив Раднинг луғатдаги ва истилоҳдаги давоми...

4522 15:52 / 18.04.2017