1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кун хадиси

22:32 / 31.05.2017 4511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар». 

Икки ҳадисни Имом Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Аллоҳ таоло томонидан ўз умматларига қилинган катта фазлу карам ҳақида сўз юритмоқдалар. Демак, мусулмон одам бир гуноҳ иш қилишни кўнглидан ўтказса, лекин бу ҳақда гапирмаса ёки уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло кечиб юборар экан. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, юқоридаги нарса учун ҳам жазолаши мумкин эди. 

Лекин Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига марҳамат кўрсатиб, улардан бу нарсани кечиб юборди. Бу ҳам Ислом динининг афзалликларидандир.

Ислом дини ёмонликнинг умуман юзага чиқмаслиги тарафдори эканини ушбу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Бу ҳадиси шариф ҳар бир кишига улкан руҳий-маънавий таъсир ўтказиши турган гап. Одам инсончилик юзасидан гоҳида баъзи бир ёмон ишларни қилишни кўнглидан ўтказиши ёки ўзича гапириши мумкин. Кейин эса уни ташида ҳам айтиши мумкин. Ташида айтиши ёмонлик томон қўйилган қадамдир. Ундан кейин яна бир қадам босилса, ёмонлик амалга ошади. Шунинг учун ёмонликни умуман юзага чиқармай туриб, йўқ қилиш керак. Банда ёмонликни кўнглидан ўтказган бўлса ҳам, Аллоҳ уни кечириб юборади, унинг «номаи аъмоли»га ёмонлик ёзилмайди. Бу билан инсонни ёмонликдан уни кўнглидан ўтказган пайтидаёқ қайтариш чораси кўрилмоқда.

Демак, баъзи вақтларда ёмонликни кўнглидан ўтказиш ҳоллари юзага келса, дарҳол ушбу ҳадиси шарифни эслаб, хаёлдаги сўзни гапирмаслик ва унга амал қилмасликка уринишимиз лозим.

Дунёнинг деярли ҳамма юртларида жиноятнинг олдини олиш бўйича илми нафс (психология) мутахассислари тайёрлашга катта куч ва маблағ сарфланиб, қанчадан-қанча оворагарчиликлар бўлмоқда. Исломда эса бу муаммо аллақачон ҳал этиб бўлинган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Лаа илааҳа иллаллоҳу, десаю, қалбида арпа дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан давоми...

4043 20:32 / 19.05.2017
. ,. . Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини давоми...

1205 08:33 / 13.09.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ давоми...

2560 06:55 / 20.03.2018
. ,. . Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди,, дедилар,.Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

2557 09:57 / 03.03.2019
Аудиолар

118781 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40730 14:35 / 11.08.2021