1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Қўним

13:57 / 26.05.2017 6326 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки муҳожир тортишиб қолишди. Уларнинг бири суриялик бошқаси эса ироқлик эди. Бир мунча ўзаро фахр талашишганидан сўнг кўп ўтмай суриялик шундай деб қолди: «Одам алайҳиссаломнинг биз томонга қўним топгани, биздаги ернинг бўйи энг муаттар ва ҳавоси энг мусаффо қисми бўлган Арбаин тоғига тушганларининг ўзи биз учун фахрли ҳолат сифатида етиб ортади. Малъун Иблис эса сизлардаги Абулага тушган». У яна шундай дея қўшиб қўйди: «Биз одамзот вужудга келишининг бошланиш нуқтаси бўлганмиз. Унинг якуний нуқтаси ҳам биз бўламиз. Мусулмонларнинг қонли кунда.... ва у Ислом ва мусулмонларнинг ҳовлисидир».

Ироқлик жавоб берди: «Одамзот тарихидаги илк қотиллик Қосиюнда бўлганидан хабарингиз йўқми? Иблис ҳам ўшанда бор эди, Қобилга қатл санъатини илҳомлантираётган эди. Инсонлар Қон ғори деб аташадиган ғорнинг олдидаги тош устида қонни кўрган бўлсангиз керак. Қолаверса, Инсонлар уни Ҳобилнинг қони дея даъво қилишади».

Шриланкадалигимда бир тоғ олдидан ўтиб қолдик. Ҳамроҳим унга ишора қилиб: «Одам алайҳиссалом жаннатдан туширилган тоғ мана шу»,  деб қолди. «Унинг атрофида ҳар хил шаҳарлардан келган, турли дин вакилларидан иборат сайёҳлар ўзларича Одам алайҳиссаломнинг изларини томоша қилишарди.

 Имом Ҳоким Одам алайҳиссалом жаннатда асрдан қуёш ботгунча миқдорда турганларини ривоят қилганлар. («Мустадрак» 542/2). Бу  бошқаларнинг бир юз ўттиз йил турганликлари ҳақидаги гапга қарама-қарши келмайди. Балки, Имом Ҳокимнинг ривоятлари (Агар саҳиҳ бўлса) Одам алайҳиссаломнинг жаннатда турганларидаги асрдан кун ботгунча комил бир кунга тенг бўлар.

 Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ва Ҳаввони дарахтдан еганларидан сўнг уни улар учун ва уларни у учун яратган ерга тушишга буюрган. Уларнинг жаннатдан чиқишлари жума кунига тўғри келган. Ҳадисда ҳам шундай дейилади: «Қуёш чиқадиган кунларнинг энг яхшиси жумадир. Одам шу куни яратилди ва шу куни жаннатга киритилди ҳамда шу куни у ердан чиқарилди» (Имом Муслим ривояти 854).

Одам алайҳиссалом ва Ҳаввонинг жаннатдан чиқишлари ҳадис маъносида келганидек(яхши)дир. Ҳаёт неъмат ҳисобланади. Умр эса бир тортиқдир. Сиз ҳаётни қандай яхши кўрсангиз, у сиз учун шундай бўлади. Одам алайҳиссалом жаннатдан чиққан кун мусулмонлар учун байрам кунидир.

Инсоният ота-онасининг тушган жойини чегаралаб берадиган, яъни жойни маълум баён этган саҳиҳ ҳадис собит бўлмаган.

Одам алайҳиссалом Ҳиндистондаги Сейлон ёхуд Шриланка сифатида танилган Сарандеб оролига тушганмилар? Ёки Ҳимолай тоғининг эверест чўққисигами? Жаҳондаги энг баланд чўққигами? Ёки Шомгами? Ёки Ҳижоз - Макка ва Тоиф орасигами? Ёки Масжидул Ҳаромдаги Сафо тоғигами?

Ҳавво у киши билан бирга  бўлганларми? Ёки Ҳавво бошқа жойга тушганларми? Ўша жой Жиддами? Улар Арафотда учрашишганми ёки Муздалифада? Буларнинг барчаси аниқ илм ва бир сўзни бошқа сўздан устун қиладиган ҳужжат йўқ хабарлардир.  

Балки, улар бу уччала жойдан ҳам ўтишган ва у ерларда бирор из қолдиришгандир. Бу из бир луғавий асар бўлиб, қандайдир исм билан боғлиқдир. Саёҳатчи Ибн Баттута ҳам сафари давомида кўрган Одам алайҳиссаломнинг қадамлари тўғрисидаги ҳикояни келтирган.

 Бундаги энг муҳим нарса ушбу дарсдан сабоқ чиқаришдир. Хато олдида дарров таслим бўлманг. У бахтсизлик эмас. Аксинча, у сизга бургут кўзини инъом этадиган ва сизни кучли қиладиган тажриба мактабидир. Қолаверса, сизда хатони тузатгандан сўнг ундан олдинги ҳолдан янада яхшироқ бўлиш имкони бор. Хатодаги сизни ноумид ва таслим қилиб қўядиган, ҳаётдан тўйдириб қўядиган нарсалардан эҳтиёт бўлинг.

 Сизда ҳар доим янгидан (қайтадан) бошлаш имконияти мавжуд. Одам алайҳиссалом ерни обод ва ислоҳ қилиш орқали мақсадларини жаннатга қайтиш қилган эдилар, якунда Аллоҳ бунга эриштирди.

Ердаги янги ҳаёт у кишини янги олий мартаба - пайғамбарлик сари етаклади.

Қуръони Карим бу ҳодисани бир маротаба «Иккалангиз тушинг» сўзи орқали таъбир қилган. Бу жаннатнинг юқорилигига ишора ва одамзот ота-онасининг у ердан чиқиши оқибатида манзилларининг таназзулга юз тутишидир. Бошқа бир маротаба эса «чиқиш»(Худди ота-онангизни жаннатдан чиқарганидек) сўзи билан таъбир қилган. Яна бир маротаба «Тушинглар» дея жам(кўплик) шаклида Одам алайҳиссалом, Ҳавво онамиз ва Иблисга хитобан таъбир этган. Шунинг учун кетидан «Баъзингиз баъзингизга душман ҳолда» оятини келтирган. Тушиш Аллоҳнинг тўғридан-тўғри Одам алайҳиссалом ва Ҳаввога хитоби эди. Чиқариш эса ҳадис мазмунида Қуръоннинг бир неча бор шайтон ҳийласидан огоҳ этишига қарамай, унинг иши сифатида келтирилган. Аммо Қуръон ҳеч бир муболағасиз унинг роли кучлилигидан хабар беради. «Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир».

Ҳадисда ҳам: «Шайтон бахтсиз бўлсин демагин. Агар сен шундай десанг, у катталашиб уйдек бўлиб кетади ва кучим билан уни қўрқитиб қўйдим дейди. Бунинг ўрнига Бисмиллаҳ(Аллоҳнинг номи билан) дегин. Агар сен шундай десанг, кичрайиб пашшачалик бўлиб қолади», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сизлар шайтонни сўкиб яна Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ ҳам тиларсизлар».

Бунинг маъноси агар бирор муаммога дуч келасангиз ёки қоқилсангиз, уни сўкманг. Бу билан сиз унга ўзи лойиқ бўлмаган бир нарсани бериб қўясиз. Сиз ўзингизга ўзингиз савол бериб кўришингиз ва сабабларга мувофиқ иш тутушингиз лозим.

Одам алайҳиссаломнинг тушишлари у кишига жаннатнинг қадр-қимматини билдириб қўйди. Аслида, нарсалар унинг тескариси, акси билан баҳоланади. Бир нарсанинг гўзаллигини унинг тескариси кўрсатиб беради. Бунинг тескари томонларидан бири биз ўрганишимиз керак бўлган дарслар бўлиб, инсон фақат тўғри бўлиш учун яратилмаганлигидир.

Одамзот ота-онасининг гарчи ман қилинган бўлса-да, тақиқланган егуликка қадам қўйиши журъатнинг очиқ кўринишидан бир таъбирдир. Бу эса ер учун яратилганларга ўзи билан бир «каталог»(йўриқнома) бўлмаган ҳолида зарурий сифат эди. Уларнинг олдида жуда кўп жумбоқлар турган эди: қандай кийинадилар? қандай пиширадилар? қандай олов ёқадилар? қаерда тунайдилар? Хавф-хатарлар ва йиртқичлардан қандай ҳимояланадилар? Ҳатто улар ва зурриётлари учун  ўрнатилган Каъба томон элтадиган йўлни топиш ташвиши ҳам уларда бор эди. Уларда тафаккур, ўрганиш, излаш ва юзланиш шаклланди.

Улар барча нарсага бир хил қарардилар. Қўрқинчларнинг катта-кичиклигига эътибор қилмасдилар: хатар, ўлим, маъсият, омадсиз тажриба, хавф, фожеа, оила муаммлоари...

Кузатувчи ва васийлардан бўлмиш бирор бир улкан етак йўқ эди уларда. Фақат Аллоҳ Ёлғиз Ўзи уларнинг кузатувчиси эди. Улар гўё Уни кўриб тургандек Унга ибодат қилшарди. Албатта, улар ҳали янги жаннат аҳдида эдилар!

Инсон бугун ғоянинг тўғрилиги ёки нотўғрилиги ҳақида фикр юритади. Бу ғоя одамларга қандай аҳамият касб этишини, уни қабул қилишлари ёки рад этишлар тўғрисида яна бир бор фикр юритиб кўради. Қанчадан-қанча соғлом фикрлар даврнинг босими туфайли бешикдаёқ бўғиб ўлдирилган-ку, ахир.

Инсонлар гапига эътибор бермасдан ва тарозига солиб кўрмасдан фақат ва фақат ўзи кўрган нарсаларни гапиришга қурби етадиган шахс топиладими?

Саҳиҳ ҳадис: «Инсонларга улар англайдиган нарсаларни гапиринглар», дейилган (Али розияллоҳу анҳудан имом Бухорий ривоятлари 127).

Сизндан атрофингиздагилардан кўз юмиб кетишингиз талаб қилинмайди ва бу мумкин ҳам эмас. Агар бу ҳадис умумий маъноси билан олинса, сиз тушуниб етишингиз шарт бўлган нарса – бу одамларга улар билган ва улар онги учун одатий нарсаларнигина тақдим қилишингиздир. Фақат пайғамбарлар, ислоҳотчилар ва мужаддидларнинг кўрсатмалиригина воқеъликни остин-устун қилиб ташлаши ва инсонлар онгини ноодатий нарсаларга йўналтириши мумкин. Бу ҳам ҳикмат, қалб ва ақл кўзи, сабр ила ҳамда босқичма-босқич амалга ошади.

Глобализм натижасида ғоя ҳар бир инсонда тезкор кўчиб юрувчи тарзда мавжуд бўлиб қолди. Дўст ҳам, душман ҳам узоқ ҳам яқин ҳам ундан фойдаланмоқда. Баъзи кишилар уни сизга қарши қўллашмоқда, бошқалар эса ўз фойдалари учун. Шунинг учун ҳам бугун тақдим қилаётган ҳар бир маълумотга керагидан ҳам ортиқ эҳтиёткор бўлиб қолдим.

Инсон доимий ҳаракатда бўлиши ва хатодан четланиши ва йўлида сабрли бўлиши учун бир рағбатлантирувчига муҳтож.

Одам алайҳиссалом ва рафиқасини сиғдирган тавба илоҳий раҳмат ўлароқ амалга ошган. Унинг эшиги тун узра-ю кун бўйлаб то жон ҳалқумга келгунча ҳамда қуёш ботадиган томонидан чиққунча кенг ва очиқдир.

  Жаннат орзулари Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизнинг фикр-зикриларида барҳаёт, унутилмас кузатиб туриладиган бир манзара ва илк ватанга қайтиш илинжидаги сўнмас истак касб этган.

Сулаймон Нематов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЭЛХОНЛАР12601320. ҲАЛОКУ. Ислом тарихи яна Бағдодга қайтади. IV бобда айтиб ўтилганидек, бу шаҳар Ҳалокухон ва унинг монгол сафдошлари томонидан вайрон қилинди. Бироқ давоми...

5193 05:00 / 24.02.2017
Нубувватнинг 6йили Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу раҳбарлигида яна бир гуруҳ 100102 нафар саҳобалар Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар.Мусулмонлар эришган бу ҳолат давоми...

2765 19:02 / 08.02.2020
ҲИНДИСТОННИНГ КИЧИК ПОДШОҲЛИКЛАРИ. XV аср охирларида Ҳиндистонда кўплаб мусулмон подшоҳликлари бўлиб, Деҳли султонлиги улар орасида энг қудратлиси эди. Деканда давоми...

3751 05:00 / 24.02.2017
Ҳудайбия сулҳи тузилиб, тинчлик ҳукм сура бошлагач, Ислом даъватини кенг миқёсда ёйиш учун қулай имконият туғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чор давоми...

2313 09:00 / 17.07.2022
Аудиолар

120110 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41777 14:35 / 11.08.2021