1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қамар сураси, 43-48

05:00 / 23.01.2017 3537 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

islom.uz

43. Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки китобларда сизларга оқлов борми?!

Бу саволларда қаттиқ инкор оҳанги бор. Ақлни ишлатиб кўриш зарур. Аввал ўтган кофир-динсизларнинг охирлари вой бўлган, ҳалокатга учраганлар. Унинг асосий сабаби-улар Пайғамбарларни ёлғонга чиқаришган, уларнинг огоҳлантиришларидан ибрат олишмаган, ҳидоят йўлига юрмаганлар. Бу ҳақиқат далил-ҳужжатлар билан исбот бўлди. Яна нима керак?! Нима учун шуларни кўриб-билиб туриб ҳам одамлар яна Аллоҳнинг динига кирмайдилар? 
«Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?!»
Ёки ҳозирги кофирлар илгариги кофирларидан яхшироғу уларга келган ҳалокатлар буларга келмаслигига кафолот борми? 
«Ёки китобларда сизларга оқлов борми?!»
Ёки илоҳий китобларда, ҳозирги кофирлар айбсиз, улар азобга учрамайдилар, деган оқлов сўзлари ёзилганми? Балки улар...

islom.uz

44. Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишар?!

Макка мушриклари ҳали, биз гапимиз бир, биргалашиб иш кўрадиган жамоамиз, бошқаларнинг кучи бизга етмайди, биз доим ғолиб келамиз, ҳам дерлар? Ҳамма яхши билиб қўйсинки,

islom.uz

45. У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.

Ибн Абу Ҳотим қилган ривоятда Икрима айтадиларки, «у жамоат тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар», ояти тушганда, Ҳазрати Умар: «Қайси жамоат енгилади? Қайси жамоат ғолиб бўлади?» деганлар. 
Кейинроқ Ҳазрати Умар: «Бадр уруши куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг совутга дам уриб, «У жамоат тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар», оятини ўқиётганларини кўрганимда, ушбу оятнинг маъносини тушундим», дерлар
Имом Бухорий ривоятларида Абдуллоҳ ибн Аббос бундай дейдилар: «Бадр уруши куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг чодир ичида туриб: 
«Эй бор худоё! Сендан Ўзинг берган аҳдинг ва ваъдангни сўрайман. Эй бор худоё! Бугундан кейин Сенга ибодат қилинмаслигини хоҳласанг, (ўзинг биласан)!» деб турганларини кўрдим. Шунда Абу Бакр Сиддиқ келиб, у зотнинг қўлларидан тутдилар ва: 
«Етади, эй Аллоҳнинг Расули, Роббингизга кераклигича ёлбордингиз», дедилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам совутга дам уриб, «У жамоат тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар» оятини ўқиб чиқдилар». 
Бадр урушида сон ва қурол жиҳатидан катта устунликка эга бўлган кофирлар шармандаларча енгилдилар. Уларнинг тўққиз юз эллик жангчиси, етти юз туя, юзта оти, етарлича қурол ва бошқа зарур ашёлари бор эди. Мусулмонлар уч юз ўн уч кишидан иборат эдилар, холос. Аллоҳнинг мадади билан мусулмонлар ғолиб чиқдилар. Мушриклардан етмиш киши ўлди, етмиш киши асирга тушди. Мусулмонлардан эса, ўн тўрт киши шаҳид бўлди. Аллоҳнинг ваъдаси юзага чиқди. Ушбу ояти карима улкан мўъжиза ҳисобланади. У тушган пайтда мусулмонлар оз сонли ва кучсиз эдилар. Ҳеч ким уларни мушриклар устидан ғалаба қозонишларига ишонмасди. Лекин кўп вақт ўтмай, бу оят ҳаётда ўз ифодасини топди. 
Кофирларнинг жазоси бу дунёда тортган азоблари билан тугаб қолмади. Уларга ҳақиқий азоб охиратда бўлади. Ушбу маъно келгуси оятда ўз ифодасини топган.

islom.uz

46. Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва у соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.

Мушрикларга қилаган қилмишларининг тўлиқ жазосини бериш ваъда қилинган вақт қиёмат соатидир. У соатнинг азоби эса, Бадрдаги азобдан чандон улкан ва аччиқдир.
Охиратда барча кофирларга бўладиган азоблар келаси икки оятда алоҳида таъриф қилинади.

islom.uz

47. Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.
48. Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини татиб кўринг,
(дейилур).

Жиноятчи-мушриклар уларни юзтубан қилиб дўзах томон судраладиган қиёмат кунида адашувда, ўт-оловнинг ичида бўладилар. Ўша кунда мазкур азобларга гирифдор бўлиб турганларида:
«жаҳаннам азобини татиб кўринг, (дейилур)».
Ва ниҳоят суранинг сўнггидаги оятлар Аллоҳнинг улкан қудратини ва илмини баён қилиш билан бирга, тақводорларга охиратда бериладиган неъматлар ҳақида хабар беради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг нажот топишларига очиқойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Аввалида давоми...

3146 05:00 / 23.01.2017
61. Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотлибуюк бўлди.Осмондаги юлдузларнинг буржларини Аллоҳ яратмаса, ким ярата олар эди давоми...

5967 05:00 / 23.01.2017
Муҳаммад алайҳиссалом фасоҳат ва балоғатда инсоният тарихидаги энг етук шахс бўлсаларда, у кишидан содир бўлган гапларнинг бирортаси Қуръони карим услубига яқин давоми...

5695 15:10 / 07.01.2019
Салафлар ndash Исломнинг аввали, яъни биринчи асрларида ўтган саҳобалар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар.Халафлар ndash салафлардан кейин келган мусулмонлар давоми...

3173 13:06 / 01.09.2020
Аудиолар

118787 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40737 14:35 / 11.08.2021