1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Қадр кечасининг тартиб жадвали

18:08 / 21.06.2017 9846 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадр кечасининг тартиб жадвали:

– соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

– соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

– соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

– соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

– соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.

"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .

"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.

"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).

– соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

– соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.

Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан.

2880 09:00 / 22.09.2017
Ҳаётинг машаққатли бўлиб қолса, хафа бўлма Эҳтимол, Аллоҳ нидо қилган овозингни эшитишга муштоқдир

2226 09:10 / 07.06.2018
.Анави ерда бахтсаодат сотадиган дўкон бор экан, дейишса, одамлар ўша томонга ёпирилиб, уни энг қиммат баҳога ҳам сотиб олишга тайёр. Билишмайдики, чинакам бахтсаодат Аллоҳнинг ҳузуридаги текин саждадир.

2785 09:05 / 13.12.2017
Қалбингда Аллоҳга муҳаббат катталашгач, барча нарса арзимас бўлиб бораверади

2806 08:00 / 04.02.2018