1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса

20:37 / 17.05.2017 2995 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса ўз мислича ёзилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Фақат Аллоҳ уни кечиб юборса (ёзилмайди)», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида биз умматларини мухлис мусулмон бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Чунки ўта мухлис мусулмон бўлмай туриб, ҳеч ким ўз Исломини чиройли қила олмайди. Ўтган ҳадисларнинг бирида киши Исломининг чиройли бўлиши ичдан ҳам, устдан ҳам Исломнинг ҳамма талабларига жавоб бера оладиган бўлиши билан амалга ошишини ўрганган эдик.

Инсон ўз Исломини чиройли қилганда эса катта ва улкан мукофотга сазовор бўлар экан. Бу мукофот эса икки томонлама бўлади:

1. Унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилар экан.

2. Унинг қилган ҳар бир ёмон амали ўз мислича, кўпайтирилмасдан ёзилар ёки Аллоҳ хоҳласа, кечириб юборилар экан. Бу эса албатта, мўмин банданинг олий даражаларга эришишидан далолат беради.

Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар очиқ-ойдин кўриниб турибди. Фақат Исломимизни чиройли қилишга уринишимиз қолди, холос.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

2629 15:05 / 30.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат соф табиат ила туғилади. Бас, отаонаси уни давоми...

7389 12:07 / 27.06.2017
Абу Зарр Жундуб ибн Жунода ва Абу Абдураҳмон Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қайси жойда бўлмагин, давоми...

2932 08:45 / 22.12.2017
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

3101 12:05 / 05.03.2018
Аудиолар

120113 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41779 14:35 / 11.08.2021