1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Ислом никоҳ ҳақида. Пайғамбар Муҳаммад савнинг нечта хотинлари бор эди

20:51 / 22.04.2017 12405 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

24-савол. Қуръон бир вақтнинг ўзида 4 тагача хотинга эга бўлишни рухсат қилади, бу тўғрида пайғамбарингиз айтган. Бунинг ўзи бузуқлик, нафсига эрк беришдир, Инжил эса бундай нарсаларни ман қилади. Агар унда пайғамбарлардан биронтасининг  бирдан кўпроқ хотини бор эди дейилган бўлса, Қадимий Аҳд замонасида кечиримли иш бўлгандир лекин барибир у заифлик. Масиҳ бундай ишларни ман қилган. Лекин Сизларнинг Муҳаммадингиз улар томонидан қарор қилинган қоидани бузди 9 тами 11тами хотини бор эди. Икки хил ўлчов ҳосил бўляпти; бири танланганлар учун, бошқаси оддий мусулмонлар учун?
    24-жавоб.
Қуръонда:"ва мин кулли шайъин холақна завжайни лаъаллакум тазаккарун" дейилади. Таржимаси -"Сизлар эслатма  олишларинг учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт килиб яратдик" (51:49). Одам ҳам шундай жуфтлардан ҳисобланади, қайсики ўз танасидан унга хотин яратилди.

    Барчадан буюк Аллоҳнинг одамни яратиши, унинг оилавий ҳаётининг бошланиши эди. Эр ва хотиннинг бир-бири олдидаги масъулияти ва фарзандлари олдидаги масъулияти тўғридан-тўғри Яратган зотнинг олдидаги масъулиятларидан келиб чиқади:

    "Эй одамлар, сизларни бир жон (Одам) дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар ( алоқасини узиш) дан қўрқингиз” (4:1).

    Одам ва Ҳаво биринчи оилавий жуфтлик ва унинг Адамда бўлганлиги – бу энг комил ҳолатни билдиради. Никоҳдан мақсад қанчалик авлодларни давом эттириш бўлса, шунчалик муҳаббат ҳам бор. "Унинг оятларидан (яна бири) -  сизлар таскин топишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда иноқлик ва меҳрибонлик  пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир" (30:21).

    Севги ва раҳм шафқат – жамиятда бир бутун каби, ижтимоий муносабатларнинг яхлит субьекти сифатида ҳаракат қилаётган жуфтликнинг (эр хотиннинг) ўзаро ёрдам кўрсатишидир. Севиб, севилиб яшайдиган эр-хотинлар борган сари ташқаридан ҳам бир бирига ўхшаб боради: “Аёллар ва эркаклар худди эгизаклар кабидирлар” деганлар Пайғамбар Муҳаммад сав.

    Лекин биз яшаб турган ҳаёт мукаммалликдан йироқ, никоҳ қуришда мажбурлаш, хато қилишлар, никоҳнинг ўзида (оилада) эса гуноҳлар, хатолар учрайди, урушлар, касалликлар ва бошқа мусибатлар бор. Ислом юксак муҳаббатни бир хотинлик оиланинг мажбурий бурчи билан алмаштиришга йўл қўймайди, чунки агар севги бўлмаса ва бўлмаган бўлса, юзаки қараганда ҳам қонуний мажбурлаш, тирик қалбларда бир-бирига интилишни, севгини, бахтни куч билан жойлаштира олмайди.

    Муҳаббат одамларнинг ўзига ва Аллоҳнинг марҳаматига боғлиқ бўлса ҳам, Яратгувчи танлаш ихтиёри берган ва ўзининг қонуний оилавий ҳаётини янада бахтлироқ қилишни истаган одамлар учун ўтиб бўлмас тўсиқлар қўймаган. Гуноҳ - бу ўрталарида муносабатлар тўғри келмаган, фаҳшга юрмаган  ёки туғмайдиган биринчи хотинини тақдир ҳукмига ташлаб қўйишдир. Лекин  биринчи хотинини ҳақ-ҳуқуқини ва обрўсини сақлаган ҳолда иккинчисига уйланиш одамийлик ва оқилона ишдир. Ислом ақлга хос равишда эркакка бир вақтни ўзида фақат тўрттагача хотин олишга рухсат қилиб, бундай никоҳлар сонини чеклади.

    Яккахудолик динларида кўпхотинлик тарихига келсак, биринчидан - кўпхотинлик қадимий одат ва авлиё зотлардан биронтаси, Исо Масиҳ ҳам буни бузуқлик эканлиги ёки бекор қилиш тўғрисида гапирмаган. Худонинг пайғамбарлари ва тақводорларни бир нечтадан хотинлари бор эди: Иаков-Исраил (Яқуб), Авраам (Иброҳим), Моисей (Мусо). Кўпхотинликнинг сабаблари  одатда, севгига ва ёки фарзандсизликка боғлиқ шахсий сабаблар эди. Давид (Довуд)  ва Соломон (Сулаймон)нинг жуда кўп хотинлари бор эди. Бу тартиб имонлиларга Қуръон нозил бўлгунича Тора (Таврот) - Мусо шариати билан аниқ белгиланиб қўйилган эди:

    “Агар  кимдаки икки хотини бўлса: бири севикли ва бошқаси севиксиз бўлса, севимлиги ҳам севиксизи ҳам унга ўғил туғиб берса, биринчи ўғил севиксизидан бўлса. Ўз мулкини тақсимлашда у биринчи туғилган севиксиз хотини ўғли олдида севгили хотини ўғлига биринчиликни бера олмайди, Биринчи деб севиксиз хотини ўғлини тан олиши лозим”. (Втор. 21:15-17).

     Қонун хотинларнинг қайсиниси маъқуллигидан қатъийназар биринчи туғилган ўғилни тўнғич деб тан олиб, барча хотинлар болаларини ҳуқуқларини баробарлаяпти. Хотинлар сони Тора (Таврот) билан чекланмаган. Ислом эса хотинлар сонини  чеклади ва агар эр барча хотинларига бирдек адолатли муомала қила олмаса, иккинчи хотинга уйланишни ман қилиб, севимли ва севимсиз хотин ҳукуқини бекор қилди:

    “Агар етимларга (нисбатан) адолатли бўла олмасликдан қўрқсангиз, сизлар учун (никоҳи) ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўртдан уйланаверингизлар. Борди-ю (улар ўртасида) одил бўла олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўрилар (билан кифояланинг). Шу (адолатдан) оғиб кетмаслигингизга яқинроқдир” (4:3).

     Шу билан бирга эрга қатъий масъулият юкланади: Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад сав айтдилар: “Кимки иккита хотини бўлса ва уларга адолатли бўлмаса Қиёмат куни ярим танаси пастга осилган келади”.

    Иккинчидан бирдан ортиқ хотинга уйланишга асос ҳузур ҳаловат эмас, балки бева қолган аёл  тақдирига жавобгарликни зиммасига олиш истаги, ночор аҳволга тушган аёлни қўллаб қувватлаш, унга қувонч бахш этиш ёки уруғларни, қабилаларни бирлаштириш истаги бўлиши керак. Исломгача униси ҳам буниси ҳам бор эди:

    “Агар ака-укалар бирга туришса ва улардан  бири ўғли йўқ ҳолатда вафот этса, вафот этганнинг хотини ташқарига бегона эркакка турмушга чиқмайди, унинг қайноғаси унга кириши  ва уйланиши, у билан бирга яшаши лозим, у туғадиган биринчи ўғил ўлган аканинг исми билан қолади... Агар ўз янгасини олишни истамаса, келин унинг олдига бориб, оқсоқоллар олдиларида  унинг этигини оёғидан ечиб, юзига тупурсин ва: “Ўз биродарининг уйини тикламайдиган одам билан шундай муомала қиладилар” десин. (Втор. 25:5-10) 

     Бевалардан ташқари урушда асирга олинган қизларга ҳам уйланиш буюрилган эди. Бу қоидалар эрамизнинг VII асригача ҳам ундан кейинроқ ҳам йўқолмаган эди, шунинг учун Ислом фақат хотинлар сонини чеклади ва катта жавобгарлик мезонини киритди.

     Пайғамбар Муҳаммад сав хотинлари сонига келганда қуйидагиларни белгилаб олиш керак. У зотнинг барча никоҳлари хотинлар сонини тўрттага чекловчи оят нозил бўлишидан аввал бўлган, шунинг учун Муҳаммад сав ҳеч бир қоидани бузмадилар.У киши учун бошқалардан фарқли равишда биргина истисно бўлиб, бошқаларга тўрттадан ошмаган хотинларини олиб қолиб, қолганлари билан ажрашиш буюрилган эди, у кишига эса ҳеч қайсилари билан ажришишлари мумкин эмас эди, чунки Аллоҳнинг Пайғамбаридан ажраган хотин ҳуқуқи, обрўси нима бўлар эди. Бундан ташқари Пайғамбар сав.ни қилган ишлар сабабини кўриш учун тарихни диққат билан ўрганиб чиқиш керак. Маълумки, Муҳаммад сав. 15 йил фақат ўзлари севган хотинлари Хадича ра. билан яшадилар ва бошқа хотин олмадилар.

     Лекин Пайғамбар сав.нинг жамиятдаги мартабалари ўзгарди. У зот нафақат дин тарғиботчиси, балки етук сиёсий арбоб, давлат раҳбари бўлдилар. Тарқоқ араб қабилаларини бирлаштириш, одамлар ўртасида тинчликни барпо қилиш, кўп миллатли ягона давлат тузиш учун турли хил тадбирлар қилиш лозим эди. Ўша даврда бунга  қадимда катта аҳамиятга эга бўлган “сулолавий” никоҳлар йўли билан ҳам эришилар эди. Пайғамбар сав.нинг яқин дўстлари Абу Бакр араблар ўртасида обрўли ва ҳурматли инсон эдилар.У зот илк ислом жамоасини мустаҳкамлаш учун кўп ишлар килди, шу сабабдан Оиша билан Пайғамбар савнинг никоҳланишлари  у кишига ҳам, мусулмон давлати раҳбарига ҳам зарурий эди, чунки барча Абу Бакрнинг уруғи Муҳаммад савга қариндош бўлиб қолди, ҳали маънавий етилмаган одамлар учун қариндошлик сиёсий бирлашиш тимсоли бўлиб хизмат қилди. Кейинги ҳодисалар ҳам шуни кўрсатдики, айни Абу Бакр ра Пайғамбар сав вафотларидан  кейин ёш мусулмон давлатини мустаҳкамлади. Лекин Аллоҳ таъоло ҳикмати билан шундай қилдики, Оиша ра.ўзлари Пайғамбар Муҳаммад савни севиб қолдилар, уларнинг сулолавий никоҳлари муҳаббатга қурилган ва бахтли  никоҳга айланди.

     Пайғамбар Муҳаммад савнинг мусулмон жамоасининг етакчиларидан бири бўлган Умар ибн Хаттобнинг қизи Ҳафса билан никоҳлари ҳам давлат мақсадларидан эди. Бу никоҳ мусулмон давлатини янада мустаҳкамланишига ва Муҳаммад сав.нинг  Умар ра.билан шахсан дўстликлари мустаҳкамланишига сабаб бўлди. Пайғамбар сав.нинг бошқа хотинлари душманлари, Макка мушрикларининг раҳбарларидан Абу Суфённинг қизи – Рамла эди. У ҳам инкор қилиб бўлмайдиган даражада обрўли инсон эди. Кейинчалик Муҳаммад сав.нинг ғалабаларидан сўнг Абу Суфён у зотнинг яқинларидан бўлиб қолди ва арабларнинг бирлашиши учун кўп фойдали ишлар қилди. Византиянинг Мисрдаги волийси Муқавқис у кишига ҳурмат юзасидан чўри қилиб юборган қибтия қиз Мария (Марям) Пайғамбар сав.нинг хотинларидан эди. Муҳаммад сав унга уйланиш билан ўзларининг Мисрга таъсирлари тўғрисида ўйлаганлар.

    Пайғамбар сав.нинг яҳудий қизи Софияга уйланишларида ҳам давлат мақсадлари кўзланган эди. У яҳудийларнинг Баний Назир қабиласи бошлиғининг қизи эди. Яҳудий қабилалари билан мусулмонлар  ўртасида бўлган Хайбар жангида мусулмонларга  асирга тушган эди. Обрўли инсоннинг қизи бўлгани учун унинг ҳукмини Пайғамбар  Муҳаммад савга топширишди. У зот қизни жуда яхши қабул қилдилар ва унга икки йўлдан бирини танлашни таклиф қилдилар: Исломни қабул қилиб мусулмонлар билан озод аёл сифатида  қолиш, ёки ўз халқига қайтиб кетиш. София биринчи таклифни қабал қилди. Бу қарордан ўзида йўқ хурсанд бўлган Пайғамбар сав ўзларига турмушга чиқишни таклиф қилдилар. 

    Шу билан бир вақтда Пайғамбар сав баъзи хотинларини меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида ҳам олгандилар. 60 ёшлик Зайнаб бинти Хузаймага  уйланишлари бунинг  ошкора намунасидир. Бадр жангида ҳалок бўлган Убайда ибн Ҳориснинг хотини эди. Эри вафот этгандан сўнг ўзининг келажак ҳаётидан хавфда қолди, шунинг учун Пайғамбар сав.ўз  ҳомийликларини таклиф қилдилар, лекин бегона эркакнинг уйига аёл  фақат никоҳига ўтибгина кириши мумкин эди холос.

    Шундай қилиб Қуръон бизга Аллоҳ томонидан фақат никоҳ жуфтлигини: эр ва  эрининг танасидан олинган бир хотин яратилганини ҳикоя қилади. Никоҳ – инсоннинг табиий ва соғлом ҳолатидир. Ислом шариати эркак кишига бир вақтнинг ўзида тўрттагача хотинга эга бўлишга йўл қўяди, лекин бу – мажбурият ҳам, таклиф ҳам эмас, фақат оғир шартлар билан чегараланган рухсат холос: барча хотинлари билан бир хилда адолатли бўлиш шарти билан. Бунга ҳар бир хотини билан бир хил тенг вақт бирга бўлиш, унга ва унинг болаларига етарли аҳамият бериш ҳам киради. Эр Аллоҳнинг олдида барча хотинлари учун тўла жавобгар хисобланади. Уларнинг диндорлиги, ахлоқи, маълумоти, озиқ-овқати, тиббий ёрдам кўрсатилишига ва шунингдек  барча болалари учун ҳам тўлиқ жавобгардир. Барча хотинларнинг ўзига алоҳида маскани бўлиши лозим. Юқоридаги шартларни бажариш мумкин бўлмай қолса кўп хотинлик ман қилинади.

     Пайғамбар Муҳаммад сав ҳаётларининг кўпроқ қисми биргина хотин билан ўтди, уни севардилар ва ҳурмат қилар эдилар. Фақат умрларининг охирида, ўсиб бораётган катта мамлакатнинг давлат раҳбари бўлганларидан кейин, бир қатор сулолавий никоҳлар ва шунингдек мурувват кўрсатиш учун (қария бевалар билан) никоҳ туздилар. Уларнинг сони ўша пайтда амалда турган Шариат хукмларига зид эмас эди. Тўрт хотинга уйланиш ҳукми кейинроқ нозил бўлди, ва у нозил бўлганидан кейин Пайғамбар сав бошқа уйланмадилар. Хотинлар сонини чеклаш ояти нозил бўлганидан кейин Аллоҳ фақат Ўзининг Расулига истисно қилди ва Пайғамбардан сав ажрашган хотинлар хорлангандек ҳолатга тушиб қоладиган бўлганлари учун барча хотинларини ўз қарамоғларида олиб қолишни буюрди.


Ойдин Али-зода

Али Вячеслав Полосин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Сайёднинг зикриПайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида Мадинаи Мунавварада Ибн Сайёд номли бир одам бўлган. Унинг кўпгина сифатлари Дажжолникига ўхшаган. давоми...

2728 19:30 / 25.07.2020
16савол. Нима учун Куръон одамларни ўлимга буюради, яна нафақат қон тўкишни ўзига эмас Қотиллик учун бўлса майли бунда ўзига яраша мантиқ бор, агарчи бу ўта давоми...

3579 20:43 / 22.04.2017
Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади.Бу давоми...

1606 15:01 / 12.09.2020
19савол. Ислом ndash уруш, жиҳод динидир. Сизлар китобларингиз ва тарихларингиз бу тўлалигича жиҳоддан иборат бўла туриб қандай мунофиқларча ўз тинчликсеварлигингиз давоми...

12317 20:46 / 22.04.2017
Аудиолар

118790 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40741 14:35 / 11.08.2021