1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Йўқолган бойлик қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша жойни унутиб қўйдим. Ушбу муаммони ҳал қилишда менга ёрдам бера оласизми?” деб сўради. Имом унга: “Бу фақиҳларнинг иши эмас. Мен бу муаммони қандай ҳал қилайин?!” дедилар-да, кейин унга: “Уйингга бориб, тонг отгунича намоз ўқи. Худо хоҳласа, молингни кўмган жойингни эслайсан” деб кўрсатма бердилар. 

Ҳалиги киши кетди ва уйига бориб, намоз ўқий бошлади. Озгина вақт ўтиб, намоз ўқиб турганда бирдан, бойлигини кўмган жойи эсига тушиб қолди. Намозини тезда ўқиди-да, бориб, молини кавлаб олиб келди. 

Тонг отгач, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб, молини топганини айтиб, ташаккур билдирди ва сўради: “Кўмган жойимни эслашимни қаердан билдингиз?” Имом шундай деб жавоб бердилар: “Сен намозга киришганингда шайтон сени ҳеч тарк қилмайди ва сени намоздан чалғитиш учун турли нарсаларни, жумладан, бойлигингни кўмган жойингни ҳам эсингга солишини билдим”.  


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Феълинг ва ахлоқинг билан ҳурматэътибор қозонасан.

2423 10:10 / 15.03.2018
Аллоҳга осийлик қилмаган кунинг энг гўзал кунингдирhellip

2461 08:20 / 03.02.2018
Жажжи болажонларингиздан ҳаққингизга дуо сўрангУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йўлда ёш болани учратиб қолсалар, қўлидан ушлаб, .Болажоним, ҳаққимга дуо қил, чунки сен ҳали гуноҳ қилмагансан,, дер эдилар.

1742 11:07 / 29.11.2018
Сабр кушойишнинг, яъни мушкулларнинг ечим калитидир. Ана шу калит зангламасин десанг, йиғисиз сабр қил. Роббингнинг .Сабр қилувчиларга хушхабар беринг, деган ваъдасини унутма

2899 06:00 / 09.09.2018