1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Инсон меҳмондир

05:00 / 11.03.2017 2874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Сулаймон Дороний айтадилар: “Менга Саъид ал-Ифриқий қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Мен шерикларим билан Байтул Мақдисда, масжидда ўтирган эдим. Қарасам, ёнимда юнгдан тикилган кўйлак кийиб, худди шундай рўмол ўраб олган бир аёл турибди. У шундай деб дуо қилар эди: “Эй Аллоҳим, эй Хожам, Сен йўл кўрсатмаган кишининг йўли нақадар тор! Сен унинг дўсти, улфати бўлмаган банданг эса, нақадар ёлғиз!” 

Мен унга: “Эй синглим, банда Аллоҳдан қайси иши сабабли узилади?” деб сўрадим. У: “Дунёга муҳаббат қўйиши сабабли узилади. Аммо Аллоҳнинг шундай бандалари ҳам борки, У зот уларга Ўзининг муҳаббат шаробидан ичириб қўяди. Натижада улар Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайдилар” деб жавоб берди-да, қуйидаги шеърни ўқиди:


“Амалларингдан ўзингга яқин дўст тайёрлаб ол. 

Чунки, йигит кишининг қабрдаги дўсти қилган амалидир. 

Огоҳ бўлингларки, инсон оиласи учун бир меҳмондир. 

Улар билан озгина яшайди-да, кейин ҳақиқий уйига кетади”. 



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Бир файласуфдан quotҚандай аёлга уйланишни хоҳлайсизquot деб сўралди. Шунда у қуйидагича жавоб бердиquotУнинг чиройли бўлишини хоҳламайман, мендан бошқа уни тамаъ давоми...

3052 05:00 / 07.03.2017
Киши таълим олишдан тўхтадими, демак, у қариб қолибди. У хоҳ йигирма ёшда бўлсин, хоҳ саксон ёшда бўлсин, фарқи йўқ

2941 06:30 / 19.07.2018
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қабрга тайёргарликсиз кирган одам денгиздан кемасиз ўтмоқчи бўлган одам кабидир,.

1586 09:41 / 19.10.2019
Рабиъ ибн Ҳайсамга .Бирор кишини айблаганингизни кўрмаймиза, дейишди. Шунда у .Мен ҳали ўзимдан рози эмасманки, одамларни мазаммат қилишга вақт топсам,, деди.

2498 07:15 / 30.12.2017