1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ибодатнинг беш калити

15:50 / 04.08.2017 4490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибодат бу дунёда инсонлар қилиши зарур бўлган амалдир. Қилаётган ибодатларимиз рисоладагидекми ёки ўлда-жўлдами, буни ўзимизнинг хатти-ҳаракатларимиздан яхши билиб оламиз. Мободо ҳаракатларимиз ўлда-жўлда бўлса-чи? Унда... Фоний дунёдан чин дунёга борганимизда нима қиламиз? Яратган Зот мукаммал ибодатда бўлишимиз учун барча эшикларни очганда, бизга нималар бунчалик ҳалақит бермоқда?! Афсуски, саволга ҳар биримизнинг ўз жавобимиз бор.

Билингки, инсонга ҳар доим ҳалақит берадиган ва у билан жаннатдаги жой учун курашадиган тўртта душман бор. Имом Ғаззолий: “Бу тўртта душман қуйидагилардир: биринчиси, дунё (дунёвий ҳаёт), иккинчиси, одамзот (инсон яшаётган жамият), учинчиси, Иблис (Аллоҳ таоло лаънатлаган ва раҳматидан айриган), тўртинчиси, бизнинг нафсимиз”, дейди.

Қуйидаги беш маслаҳат айнан мана душманларимизни енгиб, давомий  ибодат ва солиҳ амаллар қилишимизда бизга кўмак беради:

1. Аниқ жадвалга эга бўлинг. Катта ва муҳим ишга қўл урганда иккита нарса лозим: аниқ режа ва чегараланган муддат. Сиз Қуръони Каримни ёдлаб қори бўлмоқчидирсиз? Ёки фиқҳ ва ҳадис илмига бағишланган асарларни мукаммал ўрганиб, бу соҳалар ривожини давом эттирмоқчидирсиз? Албатта, сизни рағбатлантирувчи бирон бир мақсадингиз бўлиши шарт. Сизга нима асос бўлишини аниқлаб, атрофдагиларга эътибор бермасдан шуғулланишга аниқ вақтни ажратиб қўйинг. Блокнот тутинг ёки телефонлар ва планшетларнинг махсус иловаларидан фойдаланиб, ҳар кунги натижангизни белгилаб юринг, бу эса, ўз навбатида, кундан кунга яхши бўлишига далда бўлади. Эсда тутинг, кичик, лекин мунтазам қадамлар кенг кўламли мақсадларга тезроқ эришишга ёрдам беради.

2. Вақтингизни назорат қилинг. Вақт бу шамшир, сен уни чопмасанг, у сени чопади. Вақт етишмовчилигини важ қилиб, Аллоҳ таолога мақбул бўлган ишлар бажарилишини тез-тез орқага суриб турасизми? Бу ҳол бўлиб туриши аниқ. Чунки вақтдан самарасиз фойдаланиш умматимиз танасидаги юқумли  касалликга ўхшайди. Фойдасиз вақт ўтказишга чек қўйишни истасангиз, чалғитувчи факторларни бартараф этинг. Илм олишда аждодларимизга нисбатан кенг имкониятларимиз бўлса-да, бу борада улардан анча қолоқмиз. Сабаби, бизга ушбу имкониятларни берган цивилизация билан бирга кўплаб чалғитувчи омиллар ҳам кириб келган. Телевидение, мусиқа, интернет ва, албатта, ижтимоий тармоқлар...

Тақвоингизни юксалтиришга киришдингизми, бу омиллар таъсирини чегараланг. Мисол учун, чатда келаётган смсларни ўчириб қўйинг. Инстаграмни “кезиш” ва электрон манзилингизга келган хатларни текшириш вақтини чегараланг. Қисқа ва лўнда айтадиган бўлсак, сизнинг интернет тармоғида ўтиришингиз жамият ҳаётини ёки нефть нархини ўзгартирмайди, шунинг учун эҳтиёжингиз бўлмаган пайт интернетни ўчириб қўйинг. Натижасини кўриб хайратда қоласиз, чунки суткада 24 соат вақт борлиги ва бу соатларни охиратимизни обод қилувчи қанчадан қанча амалларни бажариш учун сарфлашимиз мумкинлигини билиб оласиз.

3. Ўз нафсингизни жиловланг. Кўп ухлаш, керагидан ортиқ ейиш, дангасалик билан вақт ўтказиш... Булар нафсимизнинг истакларидан бошқа ҳеч нарса эмас. Агар уни вақтида жиловламасак, аста-секин ўзлигимизга сингиб, орзуларимиз ушалишига тўсқинлик қилувчи ўта мустаҳкам деворга айланиши мумкин. Олдингизга бирон бир мақсад қўйган бўлсангиз, юқорида келтирилган ёмон хислатлардан озод бўлишингиз лозим. Акс ҳолда мағлуб бўласиз ва бошланғич нуқтангиздан ҳам орқага кетиб эвазига умидсизликка дучор бўласиз. Ўзингизга ишончни йўқотасиз.

4. Мақсадларингизни тобора юксалтиринг. Психологлар фикрига кўра, бизнинг шахсиятимиз асосан биз интилаётган мақсадларнинг даражасига боғлиқ. Абатта, фақат фарз намозларини ўқиб, фақатгина Рамазон ойида рўза тутиб, беш йилда бир маърузаларда қатнашиб юришимиз ҳам мумкин. Аммо биз янада юқори чўққиларга, яъни янада кўпроқ солиҳ амаллар, нафл ибодатлар, зикрлар қилишимиз мумкин. Бунинг учун нафсимиз устида кўпроқ ишлашимиз лозим. Энг камидан бошланг: ўзингизга бир ой давомида суннат намозларни ҳам тўлиқ ўқишни мақсад қилиб қўйинг. Шунда илм олишга эҳтиёжингиз ошади, натижада илм олиш эҳтиёжингиз мстаҳкам тизимга айланиб, сиз илмга муҳтож бўлиб қоласиз. Худди шу тарзда, тақводорларнинг энг яхшилари илмнинг юқори чўққиларини забт этганлар. Бундан ташқари, маъруза ва аудио дарсликларни юклаб олиб, қулоқчинлар ёрдамида тинглашимиз ҳам мумкин. Ҳозирги кунда инсон ўртача олганда транспорт тирбандликларида қанча вақт қолиб кетишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу вақт ичида анчагина билим олишимиз мумкин.

5. Дуо – мусулмоннинг қуролидир. Мақсадларга эришишимизда дуонинг ўрни беқиёс. Бизни дуо қилишимизни − сўрашимизни кутиб турган Аллоҳ таоло сўраган нарсамизни бериши аниқ-ку! Дуо қилишга энг яхши вақтларни биламизми?  Бу дақиқ вақтлар − таҳажжуд намози вақти, бомдод намози  вақти, ва айниқса, жума намозидан олдинги ва кейинги вақтлардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Раҳмдиллик бу инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали инсон ўзгаларнинг ғамандуҳларини ҳис қилади, уни бартараф этишга ошиқади, хато давоми...

2643 05:00 / 04.03.2017
Эр кишилар кўлларига тилло узук ва соатлар, бўйинларига тилло занжирлар тақишни ўзлари учун фахр биладиган бўлиб қолдилар. Ўйлаб кўрайлика Аллоҳ таоло ҳаром давоми...

8866 05:00 / 02.03.2017
Ўзининг каломи шарифида Эй иймон келтирганлар Албатта, хамр, қимор, бутлар ва фол очадиган чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, давоми...

3714 05:00 / 02.03.2017
Одамларнинг энг жоҳили одамлардаги гумон нарса учун ўзидаги ўта ишончли нарсани тарк қилган шахсдир. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳикматда ҳам давоми...

8142 11:00 / 14.03.2023