1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Фажр сураси, 2-оят

15:15 / 01.07.2017 3328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَلَيَالٍ عَشْرٍ 

Ва ўн кеча билан қасам. «Фажр» 2. 

Бу «ўн кеча»дан мурод – зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги кечалари экани барча тафсирчиларимиз томонидан таъкидланган. Ўша муборак ўн кечанинг кундузларида мўмин-мусулмонлар ҳаж амаллари билан машғул бўладилар. Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги йилнинг энг афзал кунларидир. «Саҳиҳи Бухорий» китобида зикр қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Аллоҳ таоло учун ўша кунлардаги амали солиҳдан кўра маҳбуброғи йўқдир, – деганлар. Саҳобаи киромлар:

– Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а? – деб сўрашганда, ул зот:

– Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Бир киши ҳам жони, ҳам моли билан чиқса-ю, ундан бирор нарсаси қайтмаса, мустасно, – деганлар.

Баъзи бир уламоларимиз: «Ушбу оятдаги ўн кечадан мурод Рамазон ойининг охирги ўн кечаси, уларда Лайлатул қадр кечаси ҳам бор», – деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сендан ҳаром ойда уруш қилиш ҳақида сўрарлар. .Унда уруш қилиш катта гуноҳ. Аллоҳнинг йўлидан тўсиш, Унга куфр келтириш, Масжидул Ҳаромдан тўсиш, унинг аҳлини ундан давоми...

3607 08:45 / 24.02.2018
Ёки сиздан олдин ўтганларнинг ҳолатлари сизларга ҳам келмай туриб, жаннатга кирамиз деб ўйладингизми Уларни йўқчилик ва қийинчиликлар тутган ва ларзага давоми...

3480 15:05 / 21.02.2018
Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов давоми...

2584 09:06 / 29.08.2017
Қасос олишда сизларга ҳаёт бор, эй ақл эгалари Шоядки, тақво қилсангиз. Бақара 179.Бу ояти карима қасоснинг шариатга киритилишининг ҳикматини баён қилмоқда. Демак, давоми...

3222 08:35 / 17.01.2018