1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (17-дарс)

11:06 / 25.12.2017 4045 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс улуғ АЛЛОҲга ҳамду сано ва Набиййимиз Муҳаммад (с.а.в.)га саловоту саломлар айтиш ила бошланди.

Ота деди: «Бугун, фарзандларим, аҳамияти катта ҳадислардан бирини сўзлаб бераман. Унга қулоқ тутинг ва яхшилаб огоҳ бўлинг.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берганда вафо қилмайди, омонат топширилса, хиёнат қилади”.

(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

Нифоқ – бу инсон ўз қалбидаги нарсадан бошқа нарсани одамларга кўрсатиши. Худди қалбига иймон кирмаган ҳолда инсонларга Исломини кўрсатиб, кофирлигини беркитаётган бўлади. Нифоқнинг аломати, далиллари ва натижалари бўлиб, ёлғон, хиёнат, ваъдага вафо қилмаслик нифоқ келтириб чиқарган ёмонликлардир. Ушбу ёмон хислатларнинг соҳиби мунофиқларга ўхшаб, улардек бадхулқ бўлиб қолади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини бу хислатларга ўрганиб қолишидан огоҳлантирмоқдалар ва бу хислатлар уни ҳақиқий нифоқга, яъни Исломдаги нифоқга етаклашидан, у қиёмат куни инсонлар орасидан энг қаттиқ азобга учраб, жаҳаннамнинг энг тубидан жой олишидан хавотирланмоқдалар. Бундан АЛЛОҲдан паноҳ сўраймиз. Мусулмон мунофиққа ўхшаб қолмаслик учун ёлғон гапирмайди. Ёлғон улкан гуноҳ ва қабиҳ одатдир. Бир марта ёлғон гапирган иккинчи марта ҳам гапиради, яна ёлғон гапиради. Ёлғон бир-бирига уланиб кетади ва АЛЛОҲнинг хузурида “ёлғончи” деб ёзилиб, ҳалокатга учраганлардан бўлади. Мусулмон омонатга хиёнат қилмайди, одамлар унга бирор нарсани омонат қўйсалар, уни тўла-тўкис адо этади. Яхши ваъда берса, ваъдасига хилоф қилмайди».

Фотима: «Ота, сиздан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беш аёлларини билиб олдик, бошқаларининг ҳам хабарини беринг», деди.

Ота: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари:

6) Зайнаб;

7) Умму Салама (Ҳинд бинти Абу Умайя);

8) Умму Ҳабийба (Ромла бинти Абу Суфён);

9) Маймуна бинти Ҳорис Ҳилолийя;

10) Жувайрия бинти Ҳорис;

11) Сафийя бинти Ҳуяй ибн Ахтоб;

12) Мория Қибтия, чўрилари ҳамда Иброҳим ўғилларининг онаси», деди.

Маҳмуд: «Ота, бугун тонгги зикрлардан қай бирини ўрганамиз?» деди.

Ота деди: «Тонгги зикрлардан мана бунисини ёд оламиз:

أصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلاَمِ وَكَلِمَةِ الإِخْلاَصِ وَدِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمِلَّةِ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ

«Асбаҳнаа ъалаа фитротил Ислаам ва калиматил ихлаас ва дийни Набиййина Муҳаммад ва миллати абийна Иброҳийма ҳанийфам мулимав ва маа каана минал мушрикийн». 

 

(Маъноси: «Ислом фитратида, ихлос калимасида, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам динида, ҳаққа мойил бўлган Иброҳим алайҳиссалом миллатида, мусулмон бўлган ҳолда тонг оттирдик. Мен мушриклардан эмасман»).

(Имом Аҳмад ривояти.)

Фотима: «Отажон! Олдинги дарсда хўроз қичқирганда айтиладиган гўзал зикрни ўрганган эдик. Эшак ҳанграганда нима деймиз?» деди.

Ота деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитганимизда Аллоҳдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрашни ўргатганлар. Чунки у шайтонни кўрган бўлади.

أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيْمِ

«Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм».

 

(Маъноси: «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман».)

 

 (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.)

 Дарсимизни тугатишдан олдин Аллоҳнинг гўзал исмларидан ўрганамиз: Шафий (шифо берувчи), Суббуҳ (барча айбу нуқсонлардан пок бўлган Зот), Рофийқ (ўта марҳаматли, раҳмдил дўст), Ваҳид (шериги йўқ, яккаю ягона Зот), Сомад (улуғ, суянилган, ҳеч кимга ҳожати тушмайдиган, боқий бўлган Зот)».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отаонага итоат қилиш, уларга яхшилик қилиш фарз амаллардан бири бўлиб, уларга итоатсизлик қилиш эса Аллоҳга ширк келтириш билан бир қаторда зикр қилинган гуноҳи давоми...

5411 12:17 / 15.01.2018
Эй фарзанд, агар жисминг ўсиб улғайишини, баданинг соғлом бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг хурсанд бўлишини истасанг, қуйидаги насиҳатларга қулоқ сол1. Қишда давоми...

2825 05:00 / 15.02.2017
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги унинг жилдига .Ўта хавфли катта ўғри, деб ёзилган экан. Мен у давоми...

4471 09:48 / 09.11.2017
Кунлардан бир куни маҳкамага бир аёл бир эркак киши устидан даъво қилиб келди. Қози ўз жойини эгаллаганидан сўнг маҳкама йиғилиши бошланди. Қози аввал аёл давоми...

3353 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

118749 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40708 14:35 / 11.08.2021