1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1433

Фарзанд кўришни хоҳласангиз...

16:15 / 19.04.2017 4626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда "Нуҳ" сурасининг 10-12 оятларида Нуҳ алайҳис саломнмнг  тилидан: "Бас, дедимки: «Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир.(Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур,сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур", дея, истиғфор айтганларга мазкур буюк неъматларни беришини айтган.  Ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини узоқ муддат Аллоҳ таолонинг ҳидояти сари чорлаб, турлича, махфий ва ошкора даъватлар қилганлар. Қавми у кишини ҳадеб (сен ёлғончисан, пайғамбар эмассан деб) ёлғончига чиқаравергач, Аллоҳ таоло  қирқ ёки етмиш йил уларга ёмғир ёғдирмади ва аёлларини бепушт қилиб қўйди.  Сўнг  мазкур оятларни нозил қилиб, улар агар истиғфор  айтсалар, улардан бу балоларни кўтаришини ваъда қилган.

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳуга бир киши осмондан ёмғир ёғмаётгани сабаб қурғоқ чилик бўлаётганидан шикоят қилиб, ундан қутилиш йўлини сўради. Шайх унга: "Истиғфор айтинг", дедилар. Иккинч киши келиб, камбағаллигидан нолиди. Шайх унга ҳам: "Истиғфор айтинг", дедилар. Яна бир киши бефарзандлик туфайли насли камайиб кетаётганидан  шикоят қилди. Шайхдан эса янги жавоб чиқмади. Яна: "Истиғфор айтинг", дедилар. Тўртинчи    киши эса ери яхши ҳосил бермаётганидан нолиган эди, Шайх унга ҳам: "Истиғфор айтинг" дедилар. Шунда Рабиъ ибн Сабиҳ: "Ҳазрат, сизга  бир нечта одам турлича шикоятлар билан келди. Сиз эса ҳаммасига бирдай,"Истиғфор айтинг" демоқдасиз. Буни сабаби нима?", деб сўради. Унга жавобан Ҳасан Басрий мазкур: "Бас, дедимки: «Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир.(Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур,сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур",   ояти карималарни тиловат қилиб берган эканлар.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом тиллари ила бутун инсониятга, Ўзининг барча бандаларига хитоб қилмоқда. Яъни, "Истиғфор айтсангиз, аввало гуноҳингиз ни кечираман. Ўғил-қиз фарзандлар бераман,  устингиздан баркали ёмғир ёғдириб, сизга боғлар ва анҳорларни барпо қилиб бераман. Буларнинг ҳаммаси мени қўлимда. Буларни беришга фақат мен қодирман", демоқда. Аллоҳ таолонинг гапи энг тўғри гап. Ваъдаси эса юз фоиз кафолатли ваъдадир. Бир киши ҳар қанча тўғрисўз, ваҳдасини уддасидан чиқадиган бўлмасин, бирор ишга ваъда берса, узри чиқиб қолиши, автоҳалокатми, ёки ажали етиб ўлиб қолиши сабабми, ваъдасини бажара олмай қолиши мумкин. Аллоҳ таоло эса ҳеч бир узри чиқмайдиган Ҳайй ва Қойюм  зотдир. Унга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Ҳар қандай докторнинг муолажаси бундай кафолатга эга эмас. Шунинг учун, доимий истиғфор билан   табиб муолажаси бирга олиб борилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Китобларда  фарзанд кўрмаётганларнинг кўп истиғфор айтиш натижасида фарзанд кўрганлари айтиб ўтилган. 

Хулоса   

Гуноҳларим кечирилсин десангиз, истиғфор айтинг.                        

Серфарзанд бўлай десангиз, истиғфор айтинг.

Сердавлат бўлай десангиз, истиғфор айтинг.                        

Аллоҳ таоло бизга боғу анҳорлар ато айласин  десангиз, истиғфор айтинг.            

Соғ-омон бўлай десангиз, истиғфор айтинг.                            

Ҳосилим мўл-кўл бўлсин  десангиз, истиғфор айтинг.                    

Фойдали ёмғирлар сероб бўлсин десангиз, истиғфор айтинг!!!                


Баҳодир Бахромжон ўғли 

Тошкент Ислом институти талабаси

"Тафсирун насафий"  китоби асосида тайёрлади




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1БОБ. ДИНДА АВЛИЁЛИК ТУШУНЧАСИНИ ЎРГАНИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ1.1 . Қуръони Каримда Авлиёrdquo тушунчасининг ёритилишиБиз динимизда авлиёлик тушунчасиrdquo ва давоми...

9407 16:05 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимАллоҳ азза ва жалла Қуръони каримда quotНуҳquot сурасининг 1012 оятларида Нуҳ алайҳис саломнмнг тилидан quotБас, дедимки .Раббингиздан давоми...

4626 16:15 / 19.04.2017
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мен икки Забиҳуллоҳ яъни, Аллоҳ учун қурбонликка аталган икки кишининг ўғлиманrdquo, деган ҳадиси шарифларини давоми...

4492 16:11 / 19.04.2017
Қадимқадим замонда Бағдод деган томонда Абдуллоҳ исмли бой бир йигит яшаган экан. Унинг отаонаси савдогарлик билан шуғилланишар ва улар жуда бахтли яшашар экан. давоми...

2885 16:02 / 19.04.2017