1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

...эри наркоман

14:37 / 26.04.2016 3220 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир дугонам намозхон аёл. 2 фарзанди бор, лекин эри наркоман. «Бундай эр билан яшаш шарт эмас» десам, «Динимизда эрга хурматли бўлиш керак, унинг изнидан чиқиш мумкин эмас»,- дейди. Шу каби эрларнинг изнидан чиқмаслик динимизнинг буйруғими? Ва дугонам қандай йўл тутиши мақсадга мувофиқ бўлади?

Албатта икки фарзандли мўмина муслима аёлнинг эри бундай ҳолатга тушиб қолиши катта мусибат, Аллоҳ таоло бу оилани ана шу мусибатдан Ўзи қутқарсин. Мазкур буюк бир дардга, катта бир нуқсонга дучор бўлган эркакнинг Аллоҳ таоло шу дарддан ҳалос қилсин, бу нарсадан юз ўгириб, соғайиб яхши бир ҳолатга чиқишларини насиб этсин. Энди эр мана шу ҳолатга тушиб қолганда аёлнинг ҳолати қандай бўлишини биз билмаймиз. Эҳтимол шу аёл эрларидан ҳабар олмаган маънода ёки баъзи-бир қаттиқроқ чора кўрмаганлар маъносида эрининг шу ҳолга келишларида хиссалари ҳам бўлиши мумкин, яъни нуқсонга йўл қўйганликлари эътиборидан. Энди мана шу ҳолатга тушибди, ана шу инсон ҳозир ўзи агар тузалмоқчи, тўғри йўлга тушиб кетиш нияти бўлса аёл албатта ёрдам бериши, ана шу тўғри йўлга тушиб ўзини ўнглаб олиши учун қўлидан келагн ҳаракатини қилиши яхши бўлади. Аммо эр бундай ҳолатни хохламаса, ҳозирги ҳолидан ҳам баттар бўлиб бораверса, ўзини ҳам оиласини ҳам ўйламайдиган бўлса, фарзандларини ҳам ўйламайдиган бўлса унда аёлнинг ўзининг хохиши ўзи билан бўлади. Ўзининг демак тушунчасига қараб, шароитидан келиб чиқиб тасарруф қилса ҳаққи бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ўғлимнинг исми Муҳаммад Юсуф. Ҳозирда унинг саломатлиги дуруст эмас. Сергелидан бир домла боламни кўриб, 1 қоп ун, 1 қоп шакарни кўрлар жамиятига давоми...

3184 11:26 / 03.12.2018
СаволАссалому алайкум Уйқуга кeтишдан олдин сураларни ўқисам ёки эшитсам бўладими Мeн бошқа давлатдаман, қайси сураларни ўқиб юришни маслаҳат давоми...

5078 10:30 / 11.04.2018
Ассалому алайкум Мен бир фирмада ҳайдовчи бўлиб ишлайман, автомашина ишхонага тегишли. Нарса тарқатгани чиққанимда ишхонага 60 минг сўм деб, 50 минг сўм топширсам давоми...

2216 10:38 / 24.11.2018
Ҳар йили онамизнинг вафот этган кунларида у киши яшаган уйда тўпланиш одатимиз бор эди. Лекин яқинда бир танишимиз .Ўлган кунда йиғилиш Исломга хос нарса эмас,, давоми...

3530 18:38 / 24.04.2016