5808 05.11.2017

Бунинг учун ўз олдингизга қуйидаги учмақсадни қўйишингиз лозим:

1. Болангизда Қуръонга муҳаббат уйғотиш.

2.БолаучунҚуръон ёдлашнинг осон ва енгил усулини топиш.

3. Боланинг луғавий ва маърифий билимини ошириш (Ёки боланинг луғат бойлигини ва Қуръон ҳақидаги билимини ошириш).

Қуйида Қуръоннинг ўзидан олинган йўллар:

Ҳар бир усул узоқ вақтни талаб қилмайди (атиги 5–10 дақиқа холос)

Бу усулларни ҳозирги замон боласининг ҳолатига мувофиқ равишда яхши қўллаш, шунингдек, бу усулларда бардавом бўлиш, тез-тез такрорлаш ҳамда ота-она томонидан болага ушбу усулларни қўллашда кўмаклашиш лозим бўлади. Шу билан бирга, биз асосан оналарга ўз боласини гўдаклигиданоқ (ҳомиладор пайтлариданоқ) Қуръонга боғлашни маслаҳат берамиз.

1.Ҳомиладор пайтингизда кўп Қуръон эшитинг

Ҳомила онанинг ҳомиладорлик пайтикечирган ҳислари, умуман, онанинг ҳолатиданҳам руҳий, ҳам маънавий таъсир олади. Агар ҳомиладор аёл доимий равишда Қуръон тингласа, албатта, руҳий роҳат олади. Шубҳасизки, бу роҳат ҳомиланинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатмай қолмайди. Чунки Қуръон араб тилини билмайдиган одамга ҳам руҳий таъсир кўрсатади. Араб тилини яхши тушунадиган одамга таъсирини гапирмасак ҳам бўлади.

Демак,

Сизнинг ҳомиладор пайтингиздаги Қуръон эшитишдан оладиган руҳий роҳатингиз бу – айнан ҳомиланинг роҳатидир.

Қисқа муддат Қуръон тинглаш сизга ва ҳомилангизга кун давомида ижобий таъсир қилади.

2. Болангиз эмизиклик пайтида ҳам кўп Қуръон эшитинг

Гўдаклар атрофида ўраб турган барча нарсадан таъсирланиши ва бу таъсирларни қабул қилиши илмий тасдиқланган. Эшитиш эса энг биринчи шакилланадиган ҳис бўлиб, гўдакларда бу ҳислат автомат равишда ишлаётган бўлади, фақатгина вояга етганларда эшитишни назорат қилиш шаклланади.Катта одам эшитиш натижасида хотирасида йиғилган ахборотни ишлатиши ва такрорлаши мумкин. Гўдак эса эмаётгандаэшитиб йиғган маълумотларини ва ибораларини қўллай олмайди, қайтариб талаффуз қилолмайди. У эмиш ёшидан чиққандагина бунга қодир бўлади. Шунинг учун гўдаклар эмизиклик пайтида ҳар куни 5–10дақиқагина (бу 5 дақиқа эрталаб ва 5 дақиқа кечқурун бўлиши мумкин) Қуръон эшитиши миясида Қуръон ибораларининг тўпланишига сабаб бўлади ва келажакда унинг Қуръон ёдлаши осон кечади.

3. Болангиз олдидаҚуръон ўқинг(тақлидга қизиқиш)

Бу усулболада тақлидга муҳаббатни пайдо қилади. Бу эса Аллоҳ инсонда пайдо қилган соф фитратдир: “ҳар бир бола соф (ислом) фитратида туғилади, аммо ота-онаси уни....” ҳадисидаги каби.

Сизнинг бола олдида Қуръон тиловат қилишингиз уни нафақат қизиқтиради, балки унга Қуръонни севдиради ҳам. Бу эса сиз унга Қуръон ўқишни буюриб ўзингиз буни қилмаётганингизни кўришига хилофан мукаммалроқ иш бўлган бўлар эди. Ота-оналар болалари билан қисқа муддатга бўлса ҳам ўтириб Қуръон ўқишлари керак.

4.Унинг ўзи учун алоҳида Қуръон совға қилинг (ўзининг Қуръони бўлишга қизиқиш) 

Фарзандингизга ўзи учун Мусҳаф ҳадя этинг, шунда ўзига тегишли Қуръонга эгалик қилиш муҳаббатипайдо бўлади. Гарчи бу қизиқиш боланинг ўйинлари билан боғлиқликда юзага чиқса-да, ҳадянгиз унинг қизиқишлари билан бирга кучлироқ таъсирга эга бўлади. Шундай қилинг-ки, бола ўзининг шахсий Қуръонига боғланиб қолсин, уни хоҳлаган пайт ўқиб, хоҳлаган пайт ўпиб ардоқласин.

5.Фарзандингиз Қуръонни хатм қилган кунни байрам қилинг(шартгабоғлаш)

Бу усул болани ўзидаги севимли Қуръонини фақатгина муайян бир қисмларини такрорлаб тугатиш йўли билангина Қуръонга боғлайди. Бу байрам кичкинагина тарзда ташкил этилиб, унда Қуръондан бир қисмни ўқиб тугатиш шартини бажарганлиги учун болага оддийгина бўлса ҳам ҳадя, совға беилради. Келишилган нарса ниҳоясига етказилганлиги сабаби билан бу усул Қуръон толибини рағбатлантирибгина қолмай, унинг атрофидагиларни ҳам шижоатлантиради.

6. Болангизга Қуръони карим қиссаларидан ҳикоя қилиб беринг

Болалар одатда узун эртакларни яхши кўришади. Шундай экан, болангизга Қуръондаги қиссаларни унинг тушунчаси ва қабул қилишига мос иборалар ҳамда услублар билан сўзлаб беринг. Бола (эртак эшитиш жараёнида) Қуръонга боғланиши учун ҳикояни Қуръон оятларида келгани каби қисқа қилиб айтиш керак. Шунингдек, ҳикоя якуни Қуръон ояти қироат қилиниши билан тугатилиши лозим. Ана шунда бола Қуръонга кўпроқ боғланади ва боланинг сўз бойлиги Қуръон луғатига хос равишда ривожланишига эришилади.

7. Болангиз учун қисқа суралардан қизиқарли мусобақалар уюштиринг (5 ёш ва ундан юқори ёшдагилари учун)

Бу мусобақа фарзандингиз ва унинг ака-укалари ўртасида ўтказилиши,боланинг ёшига муносиб савол-жавоб тарзида олиб борилиши мумкин. Масалан, она ўз боласидан қуйидаги саволларни сўрайди:

С: “Қурайш”сурасидагисафарни ифодаловчи сўз? Ж: Риҳла.

С: “Қурайш”сурасида йил фаслларидан зикр қилинган икки фасл? Ж: аш-Шитаа вас-Сойф.

С: “Қурайш”сурасидаги ейишни хоҳлашга ишора қилувчи сўз? Ж: ал–Жууъ.

С: Муайян бир сурадаги ёки “амма” порасида зикр қилинган ҳайвонлар номи? Ва ҳоказо давом этиб кетилаверади. Ўйин унинг ёши ва болача тасаввурига муносиб тарзда олиб борилиши керак.

8. Болангизга Қуръон оятларида келган табиат элементларини ўргатинг

Масалан:сув, осмон, ер, қуёш, ой, тун, кун, узум, ўргимчак ва бошқалар. Сизга Қуръон мавзулари кўрсатгичи ёрдам бериши мумкин. Олайлик, сиз осмон ҳақида зикр қилинган оятни Қуръон мавзулари жадвалидан қидириб топишингиз мумкинва ҳоказо.

9. “Бу сўз қаерда бор?” усули

Боланинг луғат бойлиги ошгани сари, унинг қизиқиши ҳам ортиб бораверади. У дастлаб бир дона сўз айтишдан бошлайди, сўнгра икки ёки уч сўздан гап тузишга ҳаракат қилади. Шундай экан, сиз қисқа сураларни ёдлатиш ва унинг хотирасида қолган маълум сўзларни, ибораларни топишга ўргатиш билан луғат бойлиги ошиши ва хотираси кучайишида болага ёрдам беринг.

10. Боланинг шахсий Қуръонини ҳар доим ва ҳар ерда унинг ёнида бўладиган дўстига айлантиринг.

Масалан, бу ишни сиз унинг ёнида олиб юрадиган сумкасига “Амма”порасини солиб қўйиш билан амалга оширишингиз мумкин. Бу иш унинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, ўзи ёлғиз қолган ва қўрққан пайтларида ўзини Қуръон билан боғланган ҳис қилишига ёрдам беради. Токи унинг ёнида Қуръон бор бўларкан бола ўзини ҳимоялангандек ҳис қила бошлайди. Аммо шу билан бирга болага Мусҳаф билан муомила қилиш одабларини ўргатган ҳолда бу ишни қилиш лозим.

11. Қуръон ва уни ўрганишга хосланган усуллар ва воситаларга болани боғлаш

(Қуръонга тааллуқли каналлар, касеталар, дисклар, радио эшиттиришлар ва бошқаларини эшиттириш)

Бу усул болада Қуръон қироатига тақлид қилиш ва мусобақалашиш туйғусини ривожлантиради. Айниқса агар эшитаётган қироатларини айнан ўзининг ёшидаги ва ўзининг жинсидаги Қорилар қироат қилаётган бўлишса. Болада агар у Қуръон ёдлашда давом этса, бунга астоёдил ҳаракат қилса, у  ўша қорилар каби бўла олишига ва ҳаттоки улардан ҳам яхшироқ бўлишига ишончни мустаҳкамлашингиз лозим.

12. Қуръон ўргатадиган маълум дисклардан олиб беринг

Бу ишда сизга кампютердаги Қуръон ёдлаш учун мўлжалланган дастурлар ёрдам бериши мумкин, масалан кичик қори дастурига ўхшаш. Ёки Қуръонни тўғри ўқишга ёрдам берадиган ва оятма–оят такрорлаш билан текшири  орқали Қуръон ёдлашга ёрдам берадиган ва шу кади дастурлар. Шунингдек, баъзи интерфаол дастурлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Масалан болангизнинг қироатини ёзиб олиб, уни тўғри қироат билан солиштиришингиз мумкин.

13. Болангизни Қуръон мусобақаларида қатнашишга шижоатлантиринг (уйда, масжидда, мактаб, мадраса, шаҳар ва ҳоказо босқичларда) 

Мусобақалашиш болаларда табиий ҳолат. Қуръон ёдлашда эса бу хислатдан фойдаланиш мумкин. Гоҳида бола бир хил қироатга ва ёлғиз ўзи Қуръон ёдлашга ўрганиб қолади, аммо агар у мусобақа ёки шунга ўхшаш тадбирларда қатнашса шижоатланади. Чунки у ўз тенгдошларидан иборат кўпчиликнинг олида чиқиб Қуръон тиловат қилишга тайёргарлик кўради, шунингдек унинг насибасига ҳам мукофот чиқишини хоҳлайди. Бола ҳаётининг бошланишида ҳис–ҳаяжонли, таъсирли воқеаларни яхши кўриб қабул қилади. Лекин бора–бора бу таъсирли воқеалар унинг хулқига айлана боради. Мукофотлар, совғалар,булар бола энди Қуръон ёдлашни бошлаганда болани рағбатлантириб қизиқтириш учун Қуръон ёдлашига шижоатлантирадиган нарсалардир. Аммо кейинчалик шу муҳитда улғайган болашубҳасиз Қуръоннинг юксак маъносидан маънавий таъсирланган ҳолда ёдлашда давом этади.

Яна мусобақалар болани Қуръон ёдлашда бардавом бўлиш ва астойдил ҳаракат қилишга қизиқтиради, натижада бола ёдлашдан тўхтаб қолмайди. Ҳаттоки ёдлаш учун ўзига жадвал қилиб олади. Боланинг мусобақадошлари билан мунтазам муомилада бўлиши болани Қуръон ёдлашига туртки бўлади. Улар билан мусобақалашади. Бола дангасалик қила бошласа ёки эътиборни сусайтирса дарров у билан мусобақалашиши керак бўлган болалар уни мағлуб қилиб ўзлари ғолиб бўлиб қолишлари мумкинлигини эслайди. Натижада бу нарса унинг жасоратини оширади.

14. Болангиз Қуръон тиловат қилаётганида овозини ёзиб олинг.

Овозиниёзиб олишингиз болани Қуръон ёдлаш йўлидаги ҳаракатларини янада кучайтиришга чақиради. Агар у оят ёки сурани унутиб қўйса, ўз овозини эшитганида ўз хатоларини билишга ўрганади ва бир марта ёдладим–ку, яна ёдлай оламан деган ишонч болада пайдо бўлади. Шу билан бирга ўзингиз ҳам боланинг қироати ва тиловатининг ривожланиши доирасига ва даражасига ета олишингизни қўшиб қўйинг.

15. Болани мактаб радиосида ва бошқа байрамларда қатнашишга қизиқтиринг

Болангизнинг мактаб радиосида, айниқса Қуръон тиловатига хосланган эшиттиришда қатнашиши болани ушбу мусобақада танланиши ва тиловатининг бадиий бўлиши учун фаол ҳаракатланишга ундайди. Айниқса устози ва дўстларидан мақтов эшитганида унинг ғайрати янада ошади. Бунда ота–она ҳам боласининг Қуръон устози ва мактаб радиосига масъул шахс билан гоғида боласи содир қилиши мумкин бўлган хатоларни тўғирлаш учун боғланиб туриши лозим бўлади. Ана шунда бола бу муҳим вазифанинг масъулиятини ҳис қилиб, ғолиб бўлиш учун кўпроқ ҳаракатқилади.

16. Болангиз Қуръони каримда келган ҳикоялардан гапириб берсин ва сиз унга эътибор билан қулоқ солинг

Кўрчиликота–оналар йўл қўядиган хатолардан бири бу боласи гапираётганда диққат қилмаслигидир. Ваҳоланки ўзлари гапираётганларида болаларидан жим туришларини талаб қиладилар. Аслидаэса бола бирор нарсани, масалан Қуръондаги ҳикоялардан бирини гапираётганда ота–она уни диққат билан эшитибгина қолмай, у билан биргаликда сўзлашга ёрдам бериш лозим. Бундан ташқари боланинг ҳали ҳикоянинг умумий маъносини ва ундаги ибораларни тўлиқ тушунишга ақли етмаганлиги боис ҳикояни сўзлаётганда уни тўғирлаб туриш даркор. Ҳудди шунингдек бола ҳам ўзи эшитган ҳикояни гапириб бераётганда ўзига ўзи гариб, жавоб берганидек. Агар бола тўғрийўл билан эгри йўл ёки яхшилик билан ёмонлик ҳақидаги ҳикояни сўзлаётган бўлса, у шу ҳикоя билан бирга ўзи учун тўғри йўл ва яхшиликни танлайди ва эгри йўл ва ёмонликни эса ёмон кўради. Шунингдек боланинг ҳикоя сўзлаб бериши унинг нутқини ва сўзлаш маҳоратини оширади. Буни эшитиш эса болани ёдлаш босқичидан тушуниш ва ўз фикрини бировга етқаза олиш босқичига кўтаради. Шунинг учун бола Қуръон ҳикоясини кўпроқ тушунишга ҳаракат қилади. Ўзи тушунганларини бошқа инсонга бу ҳикояни тушунтириб, ёритиб бериши уни ишончга сазовор қилиши учун уни яхшилаб тинглашингиз ва эътиборсизлик ёки унинг гапига ғофиллик қилмаслигингиз лозим бўлади.

17. Уни намозларда имом бўлиши билан хослаб қўйинг (айнан нафл намозларда)

Бундай қилиш оналарга ўз уйларида болалари билан ва айниқса нафл намозларда мумкин. Болаларнинг ўзаро бир бирларига имомлик қилишлари ёки алмашиб имомлик қилишлари мумкин, катта бўлгунларича.

18. Болангизга уй ҳалқасини ташкил қилишда ёрдамлашинг

Албатта оила аъзоларининг Қуръони каримни эшитиш учун тўпланиши болада Қуръони каримнинг ўзгача бир таъмини ва таъсирини сездиради. Чунки бундай йиғилиш Қуръондан бошқа нарсани эшитиш учун бўлмайди. Шундай экан бола ўзини ўраб турган нарсаларнинг ичида Қуръоннинг фарқини тушуниб етади. Оила бу учун атиги беш дақиқага йиғилса ҳам кифоя қилади.

19. Болани масжид Қуръон ҳалқасига қўшинг

Бу усул ҳам жуда муҳим бўлиб, у болада рақобат натижасида қироат ва тажвид маҳоратини оширади.

20. Боланинг Қуръон ҳақидаги саволларига эътиборли бўлинг

Боланинг Қуръон борасидаги саволларига жавоб беришда эҳтиёт бўлинг, унга ўзининг ақли етадиган даражада содда ва осон шаклда жавоб беринг. Балки сиз унга осон бўлиши учун Қуръондаги қиссаларни баъзиларини санаб берарсиз ва шу каби.

21.Болангиз учун соддалаштирилган луғатларни кўпайтиринг

Бу иш боланинг ва онаниг сўз бойлигини оширади ва ибораларни тушунмай қолаганларини маъносини билишга ёрдам беради. “Саҳиҳлар танлаган луғат” ва “Исфаҳоний иборалар” ва шунга ўхшаш.

22. Болангиз учун осон тушуниладиган Қуръон тафсирикутубхонаси ташкил қилинг (китоблар, кассеталар, дисклар)

Тафсир осон ва енгил тушуниладиган бўлиши лозим, масалан, Жалолайн тафсири каби ёки “Амма” порасининг тафсирли кассетаси. Шунингдек, оятларнинг шарҳини билиш учун қуйидаги тартибга риоя қилиш лозим бўлади. Қуръоннинг ўзини сўзма-сўз тушунишдан бошланиб, сўнг ибораларнинг луғавий маъноларига эга луғатларга ўтилиб, ваниҳоят, тафсир китобларини ўқишга ўтилиши лозим. Мана шу кетма-кетликка риоя қилиб Қуръонни тушунишга ҳаракат қилган бола Қуръонни очиқ тушунишдан тўсилиб қолмасликнинг йўлини топган бўлади. Бу эса тафсирчи олимларнинг турли фикрлари ва уларнинг ихтилофларигабоғланиб қолишидан кўра афзалдир.

23. Болангизни илм ва маърифат аҳлига қўшинг

Бола олимлар ҳузурида бўлишни одат қилиб олиши ундаги қўрқув ва ҳижолат ҳиссини тўсади. Натижада бола савол бериш ва мунозарага киришишни ўрганади, бу эса фақат фойда, илм ҳосил қилади. Шу жиҳатдан одамларнинг орасига аралашиб юрадиган қанчадан-қанча олимлар бор!

24. Қуръони Каримни ўрганиш учун ўқув дастури тузинг

Она ва боланинг устози Қуръони Каримга хосланган турли курслар ташкил қилишлари лозим, худди мерос ва закот оятлари учун математика курси, Қуръони карим оятларига тегишли биология курслари каби. Курс қанча давом этиши ўз йўлига кўра кетаверади.

25. Қуръони каримга тааллуқли кундалик воқеалар ва ибораларни топиш

Агар бола исроф қилса, унга исрофдан қайтарувчи оятларни эслатиш лозим. Агар Қуръонда ўргатилган нарсаларга зид келадиган бирор иш қилса, қилган ҳар бир ишининг ҳукми баён этилган Қуръоний ҳикоя ва кўрсатмалар эслатилиши лозим.

Ушбу усуллардан қандай фойдаланилади?

  • Юқоридаги кўрсатмаларни бир қоғозга ёзинг.
  • Ишларни бажариш жиҳатидан осон ва бажариш имкони бор турларга тақсимланг, уларни бажаришда бардавом бўлинг.
  • Кўрсатмаларни болага учта-учтадан бажартиринг ва кўпроқ фойда бўлиши учун уларни бошқаларга ҳам беринг.
  • Боланинг ёши ортган сари вазифаларни ҳам мосроғига ўзгартириб боринг.
  •  
  • Яна Аллоҳ билувчироқ. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва уларнинг оила аъзолари ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловати бўлсин. 
  • Ушбу усулларни ёзиб, мусулмонларга тарқатган кишини Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин.
  • Аллоҳ тўғри йўлга бошловчи дўстдир.