1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Беҳуда афсус

18:00 / 24.03.2019 5504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтиб кетган вақтга афсусланиш, инсонни ҳалокатга олиб борувчи афсусдир. Чунки, вақт жуда тез ўтиб кетади ва асло ортга қайтмади. Обид (ибодат қилувчи)нинг вақти, ибодат ва зикр вақтидир. Талабанинг вақти эса, фақат дарс олиш ва уни яхши ўзлаштиришдан иборат. Муриднинг вақти эса, Аллоҳга бутун қалби ила юзланиш ва ибодатда бўлишдан иборатдир. Вақт унга энг азиз нарсадир. Уни зикр ва ибодатсиз ўтиб кетишидан қизғонади. Агар вақт ўтиб кетадиган бўлса, уни асло топиб бўлмайди. Чунки, иккинчи (ундан кейинги) вақт ўзининг хос вазифасига эга. Беҳуда афсус эканининг маъноси шуки, унинг таъсири қатлга ўхшайди. Чунки ўтиб кетган нарсага қайғуриш (кеча лоқайдлиги сабаб қўлдан бой берган нарсасига афсус чекиб, бугунини ҳам йўқотиш) ҳалок қилувчидир.

Айниқса, уни қайтаришга йўл йўқ эканини биладиган одам ташвишга тушса, бу ҳақиқий нодонликдир. Чунки, қўлдан кетган нарсага пушаймон бўлиш, иккинчи йўқотишдир. Мақоллардан бирида “Ўтиб кетган вақтга афсусланиш, ҳозирги нақт вақтни йўқотишдир”, дейилади. Бошқа бирида эса: “Вақт қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесади”, дейилган. 

Шарҳ: Ибн Абу Жамра ўзининг “Баҳжатун нуфус” китобида: “Бу мақолнинг маъноси “Вақтни ишлаш ила кесгин. Бўлмаса, у сени – шу ишингни эртага қиларсан, эртага қиларсан- деб, кесиб ташлайди”, деган.   

Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда ҳазратлари: “Бунинг маъносини: “Агар сен вақтдан ҳушёрлик ила фойдаланмасанг, бехос (кутмаган) одамни қилич билан урилганда ҳалок бўлгани каби сен ҳам ҳалок бўласан. Чунки, вақт ҳам кескир қиличдир”, – дейиш ҳам мумкин. Шунинг учун бир шоир ўз шеърларидан бирида: “Вақт каби кескир бўл, чунки, (ҳаракат қилмай қуруқ орзу ила) “Қанийди, кошкийди” деявериш чидамасликдир. Сен бу каби “қанийди” дан узоқ бўл. Чунки у энг хатарли иллатдир”, – деган маънодаги сўзларни ёзган”, деганлар.

Вақт ўзидан ўзи ўтиб кетаверади. Ғафлатда қолган кишининг вақти беҳуда ўтиб, қайғу ва ҳасрати ортиб бораверади. Бир одам бир қанча вақтни қўлдан бой берганини англаб, уни ортга қайтараман деб қайтаролмаса ҳоли не кечади? Ахир янги кунда “кеча” қайтиб келармиди?!  Аллоҳ таоло дунёда Ўзига иймон келтирмаган кишиларнинг охиратдаги аҳволларини баён қилиб: “(Ўша кунда) улар: «Иймон келтирдик», – дейдилар. Йироқ бир жойдан (тавбага) эришиш қаёқда экан уларга?!”, деб марҳамат қилган.   (“Сабаъ” сураси 52-оят)

Яъни, Аллоҳ таоло: улар қандай қилиб энди охиратда иймон келтириб, куфрдан тавба қилсинлар? Дунёда имкон борлигида қўлдан бой бердилар-ку! Қандай қилиб энди охиратда иймонни қўлга кирита олсинлар. Ахир, охират дунёдан жуда узоқ-ку?! – дея, ўтиб кетган нарсани қайтариб бўлмаслигини бандаларига уқтирмоқда.

Ҳар бир келувчи нарсанинг кетиши бор. Вақт булутдан ҳам тез юради, у ичидаги барча нарсани ўзи билан бирга олиб кетади. Сенга фақат унинг таъсири ва ҳукми қолади. Шундай экан, вақтингдан ўзинга фойдали нарсаларни олиб қол. Чунки, унинг ҳукми сўссиз қайтади. Шунинг учун жаннатдаги бахтли кишиларга:  “(Жаннат аҳлига): «Ўтган кунларда (дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверингиз!” – дейилур. “Дўзах аҳлига эса: “Мана шу азобга (йўлиқишларингиз)га сабаб – сизлар ерда ноҳақ шоду хуррам  ва кибр-ҳаволи бўлганингиздир”, дейилур.

Сўзимизнинг хулосасида шуни аниқ айтишимиз мумкинки, қўлдан бой берган баъзи вақтларига беҳуда афсусланиш билан ёки келажакдаги режалари ҳақида ўйлаш билан бугунги кунидан ҳам айрилиб қолиш ҳеч бир ақлли кишига мос келадиган иш эмас. Чунки ўтган кунни қайтариб бўлмаслигини менданда яхши биласиз. Лекин сиз “Келажак” йўқ нарса эканини ҳам биласизми? Мени ёлғончи деб ўйламанг, ҳозир бир мисол айтаман. Ана ўша сиз ҳафтанинг бошидан бери кутиб юрган дам олиш куни “якшанба” келганида (яъни, айнан ўша якшанба куни бўлганида) келажак эмас ҳозирга айланмайдими?  Шунинг учун “бугун” дан фойдаланмоғимиз лозим ва лобуд. Зеро, доно халқимизнинг “Қолган ишга қор ёғар” деган ҳикматли мақоли айни ҳақиқатдир... 

Баҳодир Баҳромжон ўғли

“Қийматуз замани индал уламо” ва 

“Сувар ва ховатир” китоблари асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Салама ибн Абдурраҳмон айтади .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни кўргани борсам, оғриқдан қийналиб ётган экан. Уни бағримга босиб, .Аллоҳим, Абу Ҳурайрага шифо давоми...

2252 09:05 / 03.11.2019
Фақиҳ Aбу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларШаҳр ибн Ҳавшаб Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳумадан ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қўзиқорин марҳаматдандир давоми...

1635 15:00 / 15.02.2021
Мусо Муҳаммад Ҳажжод АзЗаҳроний деган одам томонидан айтиб берилган қуйидаги воқеа ҳар бир ақл эгасига катта ибрат бўлади. Инсонни макрҳийла нақадар тубан давоми...

3098 11:10 / 25.03.2019
Жума муборак бўлсин

9229 17:09 / 12.01.2018
Аудиолар

118737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021