1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 89-оят

08:05 / 15.10.2017 2695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда – ҳолбуки, илгари кофирларга қарши фатҳу нусрат кутар эдилар – бас, уларга ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!  Бақара 89.

Ибн Касийр раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладилар:

«Яҳудийлар Авс ва Хазраж қабилаларига қарши «Яқинда бизнинг китобларимизнинг хабарини берган пайғамбар чиқади, биз унга иймон келтириб, сизларнинг устингиздан ғалаба қозонамиз», – дер эдилар. Аллоҳ таоло пайғамбарни араблар ичидан танлаб юборгач эса, улар у кишига куфр келтирдилар. Бу қилмишлари ила яҳудийлар ўзларининг аввалги гапларини инкор қилдилар.

Шунда Муъоз ибн Жабал, Башир ибн Баро ибн Маъруф ва Довуд ибн Саламалар уларга қарата:

– Эй яҳудийлар жамоаси, Аллоҳдан қўрқинглар! Мусулмон бўлинглар! Биз ширк аҳли бўлган давримизда бизга қарши у кишидан ёрдам топишингизни айтар эдингизлар. У кишининг пайғамбар қилиб юборилиши хабарини берар эдингизлар. Сифатларини айтиб берар эдингизлар, – дедилар. Бунга жавобан Бану Назир яҳудийларидан Салом ибн Мушкам:

– У биз билган нарсани олиб келди. Биз сизга айтган бу эмас, – деди.

Шундан кейин Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилди:

«Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда...»

Яъни яҳудийларга Аллоҳ таоло томонидан улардаги бор Тавротни тасдиқловчи китоб – Қуръон келганида ва Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом келганларида куфр келтирдилар.

«...ҳолбуки, илгари кофирларга қарши фатҳу нусрат кутар эдилар…»

Улар илоҳий китоби йўқ кофирлар араб мушрикларидан енгилиб қолганларида, «Яқинда илоҳий китоб нозил бўлиб, охирзамон пайғамбари чиқади, ўшанда унинг ёрдами ила биз сизни енгамиз», дер эдилар.

«…бас, уларга ўзлари билган нарса келганда, унга куфр келтирдилар».

Худди ўзлари айтган китоб нозил бўлганда, худди ўзлари айтган Пайғамбар чиққанда эса улар куфр келтирдилар.

«Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!»

Келгуси оятда яҳудийларнинг Исломга, унинг Пайғамбарига ва Китобига бўлган муносабатларининг махфий сабаби фош қилиб ташланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ndash ўзлари зиён давоми...

3050 09:55 / 18.11.2017
Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга юзланувчидир. Бас, яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ ҳаммангизни келтирадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир давоми...

3544 10:05 / 15.12.2017
Ва улар .Жаннатга яҳудий ва насоро бўлганлардан бошқа ҳеч ким зинҳор кирмас,, ndash дедилар. Бу уларнинг хом хаёлларидир. .Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни давоми...

3522 08:40 / 08.11.2017
Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, уларни маъруф ила ушлаб қолинг ёки маъруф ила қўйиб юборинг. Уларни тажовуз қилиш учун, зарар етказиш давоми...

2969 16:18 / 12.03.2018