1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл жаннатда ким билан яшайди?

18:50 / 24.04.2017 6340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, аёл икки эридан қайси бири билан бирга бўлади?

ЖАВОБ: Мўминлар онаси Умму Салама розийаллоҳу анҳодан худди шу мавзуга тааллуқли ҳадис ривоят қилинган. Бу онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули, муслима аёл турмушга чиқсаю, эри вафот этса, сўнгра иккинчи кишига турмушга чиқиб, бирга яшаб, вафот этишса-да, пировардида учовлари жаннатга киришса, (аёл қайси бири билан бирга бўлади)?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Умму Салама, Аллоҳ бу аёлга икки эридан бирини танлаш ихтиёрини беради. У аёл эса хулқи яхшисини ихтиёр этади", деб қуйидаги сўзни ҳам қўшиб қўйдилар: "Эй Умму Салама, чиройли хулқлилар дунё ва охиратда "яхшилар" дейилган унвонга эга бўлишади". Ушбу набавий ҳадис саволингизга жавоб бўлади, деб умид қиламиз (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Масжид дарвозаси устида иккита фаришта келган одамларни рўйхатга олишар экан. Домла маърузани бошлаши билан ёзишни тухтатиб домлани ёнига давоми...

4005 10:32 / 04.07.2018
Ассалому алайкум Мен намоз ўқийман. Аммо мен шароб ишлаб чиқаришда ишлайман. Лекин истемол қилмайман. Мени намозим қабул бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати давоми...

1957 12:35 / 11.06.2019
САВОЛ Ҳозирги кунда болалар туғилганида улар билан қўшилиб тушадиган йўлдошдан, яна шунга ўхшаш ҳомилани олдириб ташлаш пайтида чиқадиган чиқиндилардан дорилар давоми...

2755 18:47 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Турмуш қурмаган қиз бола 23 ёшда, агар у йиққан пулларидан кимгадир қарз бермоқчи бўлса отаонасидан рухсат олиши шартми Жавобингиз учун олдиндан давоми...

2790 06:10 / 02.10.2018
Аудиолар

118736 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021