1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аврат жойларга қараса нима бўлади?

16:05 / 24.05.2016 12028 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи эркаклар умумий ҳаммом ва сауналарда, чўмилиш ҳавзаларида битта калта иштонда (трусида) қолиб яланғочланишади. Шунда бошқа эркакларнинг беихтиёр назари тушиб қолиши гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ: Аввало, бировнинг авратига қарашдан кўзни тийиш керак. Шариатда фақат эркакларнинг хотинларнинг аврат жойларига қараши тақиқланган эмас,  балки эркак эркак кишининг авратига, аёл аёл кишининг авратига қараши ҳам ман этилган. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди», деганлар. Имом Абу Довуд Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Тирикнинг ҳам, ўликнинг ҳам сонига назар солма», деганлар.

Шу ўринда ўз-ўзидан, эркак кишининг қайси жойлари аврат ҳисобланади, деган савол келиб чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг аврати киндигидан тиззасигача эканини айтганлар. Мусулмон эркак киши авратини бошқаларга кўрсатмаслиги лозим. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда саҳобалардан Журҳад ал-Асламий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ўтирган эдилар, сонимнинг очиқ турганини кўриб: «Сон аврат эканини билмайсанми?!» дедилар», деб айтганлар.

Шунингдек, киши ўзи ёлғиз қолганида ҳам яланғоч бўлиб юриши яхши эмас. Имом Термизий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Яланғоч бўлишдан сақланинглар, чунки фақат қазои ҳожат ва аҳлига яқинлашиш пайтидагина ажраладиган зотлар сизлар билан доимо биргадирлар». Яъни, фаришталар доим сизлар билан бирга, улардан уялинг, деганлар.

Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр этилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз хотининг ва чўрингдан бошқасидан авратингни беркит», дедилар. Бир сўровчи: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бир киши ўзи холи бўлса-чи?» деб сўради. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло ундан ҳаё қилмоққа ҳақлироқдир», дедилар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Намоздан кейин тасбех айтаётганда 33тадан адашиб кетилса нима килинадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Авалло адашмасликка ҳаракат қилинади. Наҳотки, давоми...

4036 21:36 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Масжидда хуфтон намозини кутиб ўтирамиз. Шу вақтда нафл намозини ўқисак бўладими Яъни хуфтон пайтигачаЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

15818 08:20 / 31.07.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз ичаётган ва тозалик учун ишлатаётган сувимизни ктаҳлилация ва шунга ўхшаш сувларни қайта ишлов давоми...

4181 10:35 / 18.08.2017
САВОЛ Кўпчилик тезтез бизда рус тилидан олинган ва .закалат, деб аталган нарса ҳақида сўраб туради. Аслида закалат Исломда бормиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3638 20:09 / 27.04.2016
Аудиолар

120317 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41955 14:35 / 11.08.2021