1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Амаллар фақат ниятларга кўрадир

16:26 / 21.09.2017 3203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: Амаллар фақат ниятларга кўрадирҲар кимга ният қилганигина бўладиКимнинг ҳижрати Аллоҳ ва расули учун бўлсаАллоҳ ва расулига бўладиКимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки никоҳлаб оладиган аёли учун бўлсадемакунинг ҳижрати ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир, деганларини эшитдим».

Бу ҳадисни муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизба Жўъфий ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) унинг саҳиҳлигига иттифоқ қилиб, тасниф этилган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш икки саҳиҳ китобларида ривоят қилишди.

Шарҳ: Ушбу ҳадис "ишлар мақсадларга қараб белгиланади", деб айтилган  улкан фиқҳий қоида устига бино қилингандир.

Хаттобий: "Бу ҳадис дин усулларининг энг буюк усулларидандир. Бунинг остига кўплаб ҳукмлар киради. Маъноси шуки, дин ҳаққидаги амаллар ҳукмининг саҳиҳлиги ният билан амалга ошади. Ниятлар дуруст нарса билан нодуруст ўртасидаги ажрим қилувчи нарсадир", деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. .14. Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир холисликдир,, дедилар,..Ким учун, дедик. .Аллоҳ давоми...

1630 09:53 / 20.03.2019
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга мендан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди менга бир ойлик масофадаги давоми...

4481 10:39 / 06.06.2017
. ,. .. , .6209. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, давоми...

2057 09:50 / 02.12.2018
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаннат дарвозаси олдида туриб қарасам, у ерга кираётганларнинг асосий қисми давоми...

3038 06:00 / 14.08.2018