1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Аллоҳ (1)

11:00 / 06.06.2019 12960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Аллоҳ

Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1)  Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4)  ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6)  ас-Салом. 7)  ал-Мўмин. 8)  ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10)  ал-Жаббор. 11)  ал-Мутакаббир. 12)  ал-Холиқ. 13)  ал-Бориъ. 14)  ал-Мусаввир. 15)  ал-Ғаффор. 16)  ал-Қаҳҳор. 17)  ал-Ваҳҳоб. 18)   ар-Раззоқ. 19)  ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24)  ар-Рофеъ. 25)  ал-Муъизз. 26)  ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35)  ал-Ғафур. 36)  аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42)  ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49)  ал-Мажийд. 50)  ал-Боъис. 51)  аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53)  ал-Вакийл. 54)  ал-Қавий. 55)  ал-Матийн. 56)  ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61)  ал-Муҳйи. 62)  ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70)  ал-Муқтадир. 71)  ал-Муқаддим. 72)  ал-Муаххир. 73)  ал-Аввал. 74)  ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93)  ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.

Аллоҳ таолонинг исмларидан биринчиси:
1. Аллоҳ. 

Аллоҳ лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд – ибодат қилинган Зот маъносини англатади. «Илоҳ» сўзига алиф ва лом ҳарфлари киритилиб, «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамза ҳарфининг ҳаракати таъриф «лам» ҳарфига нақл қилиниб, бир жинслик икки ҳарф идғом қилинган ва «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган. «Аллоҳ» лафзи яккаю ягона ҳақ маъбудга исм бўлиб қолган. Бу исм У Зотдан бошқага ишлатилмаган. Маълумки, асмои ҳуснанинг барчаси Аллоҳнинг сифатларига далолат қилади, аммо биргина Аллоҳ лафзи Унинг Зотига далолат қилади ва шу тариқа У Зотнинг барча исмларини ифода қилаверади. Масалан, «Ё Аллоҳ» десангиз, «Ё Роҳим, ё Роҳман, ё Ғаний, ё Қовий, ё Қодир, ё Латиф» деган маъноларга далолат қилаверади. «Аллоҳ» сўзи Буюк Зот учун исм бўлиб, Аллоҳнинг барча исмлари ана шу Аллоҳ калимасида жамлангандир.
«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси тавҳид, Ислом, иймон ва эҳсон маъноларининг барчасини ўзида жамлаган калимадир. Бу калима Исломнинг шиоридир. Зеро, диннинг пойдевори ушбу калималар устига бино қилингандир. Барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг рисолати ҳам, асмои ҳуснанинг барчаси ҳам ушбу калимада жамланган.
Ушбу калимада маърифат ва тавҳидга ишора бордир. Маълумки, илмнинг ниҳояси тавҳид, амалнинг ниҳояси эса тақводир. Аллоҳни якка деб билиб, У Зотга тақво қилсанг, барча ишнинг тизгинини ушлаган бўласан.
Зикрларнинг энг афзали ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасидир.

Манба: www.islom.uz
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади .Абу Сулаймонга .Фалончи билан фалончи менга ёқмаяпти,, дедим. У .Менга ҳам ёқмаяпти. Эҳтимол, сен ҳам, мен ҳам қалбимиздан келиб чиқиб давоми...

1877 08:32 / 15.05.2020
Иккинчи бобҲузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Умар.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ким ёддан билади, деди.Ҳузайфа.Мен у давоми...

1672 21:40 / 07.05.2019
Савол Бугунги кунда замонавий тиббиёт ҳар бир дарднинг давосини топмоқда, хусусан, тиш емирилишининг ҳам. Лекин айтишларича, қўйиладиган пломба таҳорат ва ғуслга давоми...

5609 21:13 / 05.11.2018
Ибн Абу Увайс айтади .Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис айтмоқчи бўлсалар, яхшилаб таҳорат олиб, сўнг жойларига ўтирар, соқолларини тарар эдилар. Виқор ва давоми...

1003 07:10 / 17.08.2019