1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса...

15:44 / 20.07.2017 3356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса, унинг учун ўша ерга бир ҳожат ҳосил қилади», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан танишиб олайлик.

У зотнинг исмлари Ясар ибн Абдуллоҳ ибн Омир. Бу киши кўпроқ кунялари бўйича – Абу Азза деб танилганлар. 

Абу Азза розияллоҳу анҳу Басрада яшадилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлиб, бир нечта ҳадис ривоят қилдилар. Абу Азза розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қазои қадарнинг ҳақлигини, уни Аллоҳ таоло Ўзи жорий қилишини баён қилмоқдалар.

Мисол учун, бир одамнинг маълум бир жойда вафот этиши қазои қадар қилинган бўлса, Аллоҳ унинг учун ўша ерда бирор ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди. Банда ҳожатини кўзлаб боради-ю, қазосида ёзилган ўлимни ўша жойда топади. 

Бундай ҳолатларда халқ ичида «Ажали етиб қолган экан-да, ўз оёғи билан борибди», дейилади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қанчалик муддабирлиги ва банданинг қанчалик тадбирсиз эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг илми қанчалик чексиз, банда қанчалик жоҳил эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таоло қанчалар қодир, инсон қанчалар ожиз эканини ҳам кўрсатади. 

Қазои қадарга тегишли ҳар бир ишда, ҳаракатда шу маъноларни такрорлаш мумкин. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон келтиришга Ислом алоҳида эътибор берган ва у иймоннинг асосларидан ҳисобланган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Авф Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайннинг жизясини олиб келиш учун давоми...

3117 10:40 / 07.07.2018
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, мен сизнинг ичингизда, агар маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга давоми...

2861 10:10 / 26.08.2017
Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир давоми...

3522 18:06 / 06.11.2017
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади.Саҳобалар .Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ҳам биз билан ҳазиллашасизку,, дейишди. У зот .Ҳа, лекин мен ҳазиллашганда ҳам фақат ростни айтаман,, дедилар,.

822 16:27 / 26.09.2023