691 18.05.2017

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

 “Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (ҳожатларини) Ундан сўрар. Ҳар куни У (тинимсиз) фаолиятдадир” (Ар-Роҳман сураси, 29-оят).

Ҳа, Аллоҳ таоло ҳар куни тинимсиз фаолиятдадир. Гуноҳни кечиради, ғамни аритади, ташвишни кетказади, синиқ кўнгилларни шод қилади, камбағални бой қилади, адашганни ҳидоят қилади, қаёққа боришини билмай ҳайрон бўлиб турган кимсага йўл кўрсатади, қийналганга ёрдам беради, очни тўйдиради, ялонғочни кийинтиради, беморга шифо беради, балога учраганга офият беради, тавба қилувчининг тавбасини қабул қилади, яхшилик қилувчига мукофот беради, мазлумга нусрат беради, золимни хонавайрон қилади, авратни тўсади, хавфни кетказиб, омонлик беради, баъзи қавмларнинг даражасини кўтаради, баъзи қавмларнинг даражасини туширади.


Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мавъизаларидан

 Нозимжон Ҳошимжон таржимаси