1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

СПИРТЛИ ХУШБЎЙ НАРСАЛАР ҲАҚИДА

20:18 / 27.04.2016 3182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сизга кичик бир саволимиз бор. Бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи атирларни намоз ўқиётганда сепиш мумкинми? Қуръон оятлари ва ҳадис билан исботлаб беринг, илтимос.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало билиб қўйингки, шариатнинг манбалари фақат Қуръон ва ҳадисдан иборат эмас. Балки ижмоъ ва қиёс ҳам бор. Шунингдек, масолиҳи мурсала, урф, шаръу ман қаблана шаръун лана бошқа манбалар ҳам бор. Ҳар бир нарсани Қуръон ва Ҳадис билан исботлаб беришни сўраш Қуръон ва Ҳадис асосида қабул қилинган манбаларни инкор қилиш бўлади. Иккинчидан, фатво сўровчи киши далил келтиришни талаб қилиши ҳам одоб доирасидан ташқари ҳисобланади.
Мен сизнинг саволингизга барча уламолар иттифоқ қилган гапни келтириш билан жавоб бераман:^
Сиз спирт деб атаган нарса алкогол моддалар жумласига киради. «Алкогол» сўзи ажнабий тилдан кириб қолган, лекин ажнабийлар ҳам алкоголни «ал-куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуқтаи-назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу нарса «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлинган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилмаган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам барибир. Шу билан бирга «хамр», яъни ароқ ва ичимлик ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган нарсалар нажосат ҳисобланади маънавий жиҳатдан. Шунга биноан, шариат нуқтаи-назаридан алкогол - яъни спиртли нарсалар тиббий ҳожат учун ишлатиладиган қилиб тайёрланган бўлса, уларни терини, яраларни, тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш учун ишлатиш мумкин. Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади, чунки бундаги баъзи бир моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин. Шунингдек, баъзи бир кремларга ҳам мана шу нарса ишлатилади, бу ҳалиги ичадиган, маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган хамр – ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо, алкогол нарса маст қилувчи модда бўлганлиги учун уни ичмоқ, тановул қилмоқ мутлақо ҳаромдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устоз, чалқанча ётиш қандоқ бўладиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.ЧАЛҚАНЧА ЁТИШУббод ибн Тамиймдан, у амакиси Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим давоми...

6801 21:10 / 25.04.2016
Савол Ассалому алайкум, урматли Шайх Ҳазратлари Алҳамдуллилаҳ, Намозни 5 маҳал ўз вақтида адо этаман, садақа бераман, ҳар куни истиғфор айтиб юраман, Шаҳодат давоми...

3332 21:21 / 22.03.2016
САВОЛ Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини давоми...

4530 18:43 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Менинг бир танишим иккита нарсани менга гапириб қолди. Яъни танишим мазҳабдан чиқмоқчи. Очиғини айтсам у болани илми деярли йўқ бўлса ҳам жуда оз, давоми...

2522 16:06 / 27.04.2016
Аудиолар

118783 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40733 14:35 / 11.08.2021