1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва новвой

05:00 / 11.03.2017 3649 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади. 

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди. 

Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди. 

“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад. 

Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди. 

“Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом. 

“Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой. 

Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб-судраб чиқарган экан-да!” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фейсбукка киришдан олдин Аллоҳнинг йўлига чақиришни ният қил.Ўртоқлашиш, .поделиться,, .share, тугмасини босишдан аввал яхшиликни ёйиш ва садақаи жория қилишни ният давоми...

4099 13:21 / 03.07.2017
Ҳутайт Зайётни Ҳажжож ибн Юсуфнинг ҳузурига келтиришди. У Ҳажжожнинг олдига киргач, Ҳажжож ундан Ҳутайт сенмисанrdquo деб сўради. У Ҳа менман. Нимани истасанг давоми...

2953 05:00 / 11.03.2017
Рўза Исломнинг тўртинчи рукнидир.Намоз эса иккинчи рукндир.Намозни тарк қилган ҳолда рўзанг билан фахрланма

3248 02:28 / 27.05.2017
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадиларБеш нарса бадбахтлик аломатидирҚалбнинг қаттиқлигиКўзга ёш келмаслигиҲаёсизликДунёга рағбатУзун орзу ҳоюҳавас.

3452 21:45 / 19.04.2017
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021