1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
12:27 / 10.04.2023 4215 Кўриш режими

Яҳё домла Абдураҳмонов АҚШда

Маълумки, муборак Рамазон ойида Ўзбекистоннинг бир гуруҳ уламолари АҚШ ва Канадага ташриф буюришган эди.

Хусусан, Тошкент шаҳар Чиғатой даҳасидаги «Имом Бухорий» жомеъ масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов Рамазон ойи тадбирларида ватандошларимиз учун диний-маърифий суҳбатлар қилиб бериш мақсадида уммон орти мамлакатида бўлиб турибдилар. Қуйида Яҳё домла Абдураҳмоновнинг ташриф режалари ҳақида маълумот бериб ўтамиз: 

11-12 апрель Орландо - Ал Бухорий Ислом маркази - Al Bukhari Islamic Center  
14-15 апрель Cинсиннати - OREF Center 
17-18 апрель Нью Йорк – Абу Ҳанифа Ислом маркази 
19 aпрель Чикаго - Elgin Center  
20-21 aпрель Cинсиннати - OREF Center 

Юртимиз уламоларининг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда АҚШ ва Канададаги ватандошлар тарафидан ташкил этилди.

Муаллиф
islom.uz
Манба
Al-Bukhari Islamic Center
Калит сўзлар: Иймон Намоз