1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

фосиқ -

фосиқ - (араб. - йўлдан адашган, ахлоқсиз) - 1) ислом анъанасида диний мажбуриятларни адо этмаган гуноҳкор; 2) ахлоқий маънода -фаҳш, бузуқ одам. "Фосиқ" калимаси жоҳилият даврида қўлланилмаган. Қуръони каримда ўзак ҳолида етти, тусланган феъл сифатида ўн ва "фосиқ" шаклида эса (иккитаси бирликда, бошқалари кўпликда) ўттиз етти жойда келади. Баъзи оятларда яҳудийлар, христианлар, мушриклар ва мунофиқлар ҳақида сўз бораркан, кўпларининг Ф. эканлари билдирилади (мас., Бақара, 99; Оли Имрон, 110; Мовда, 47, 59; Тавба, 67); бошқа айрим оятларда эса, фисқ ва фусуқ мўминларга нисбатан ҳам ишлатилади (Бақара, 197, 282; Нур, 4). Оятларда маълум қилишига кўра, Аллоҳ Ф.лардан рози бўлмайди, молий эҳсонларини қабул этмайди ва ўзларини ҳидоятга эриштирмайди. Уларни дунёда жазолагани каби, охиратда ҳам жаҳаннамга ташлайди.