1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

фақиҳ -

Фақиҳ - (араб. - тушунувчи, англовчи, вдрок қилувчи) - шариат ҳукмларини мукаммал билган, фиқҳ фани билан шуғулланувчи одам. Ф.нинг бир неча даражалари бўлган. Энг олий даражадаги Ф.лар - мужтаҳидлар фиқҳ бўйича шу қадар чуқур билимга эга бўлишганки, манбаларни шархлаш йўли билан мустақил ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиққанлар (қ. Усул ал-фиқҳ). Маълум бир мазҳаб асосида фиқҳнинг маълум бир масаласи юзасидан ўз фикрини билдирувчи муфтий ҳам Ф. деб аташган. Шунинг учун "Ф.", "мужтаҳид" ва "муфти" кўпинча синоним сўз сифатида келтирилади. Баъзи ҳолларда давлат, ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини ҳал этишда Ф.га муҳим ўрин ажратилади (мас., Эрон Ислом Республикасида).