1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

раҳм -

«Раҳм» сўзи бу ерда қариндошликни билдириб, келиб чиқиши раҳм‑шафқат, меҳрибонлик мазмунидаги «роҳиман» ўзагидандир. Аллоҳнинг «ўта меҳрибон» деган маънони билдирувчи исми – Раҳмон ҳам худди шу ўзакдан олинган. Бу икки сўзнинг ўзакдош бўлишидаги ташбеҳ қариндошчиликнинг Раҳмон таоло наздида қанчалар катта аҳамиятга эга эканини уқтириш, тасаввур қилдирш учундир. Аллоҳ таолонинг «Ким сени боғласа, боғлайман, ким сени узса, узаман», дегани қариндош‑уруғчилик ришталарини боғлаган кишиларга У Зотнинг раҳмату фазл билан боқиши, дуоларини қабул қилишини, силаи раҳмни узган кишиларга эса аксинча муносабатда бўлишини билдиради.