1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қария ва унинг жорияси

12:30 / 01.06.2019 5912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исмоил ибн Абдуллоҳ Хузоий айтади: “Бармакийлар ҳукмронлиги пайтида Басра шаҳридан бир киши ўз юмуши билан келди. Ишини битиргач, Басрага яна қайтиб кетди. Ёнида бир ёш йигит ва жория бор эди. Дажла дарёси қирғоғига етишганда, дарё бўйида турган йигитни кўриб қолишди. Унинг устида юнгдан тикилган кийим, қўлида ҳасса ва халтаси бор эди. Кемачидан дарёдан ўтказиб қўйишини, эвазига пул беришини айтиб, илтимос қилди. Кемачи уни Басрага олиб боришга рози бўлди.

Басралик қария ўша денгизчига: “Йигитга айт, бизнинг хонамизда меҳмон бўлсин” деди. Йигит бош тортди. Қария қайта-қайта сўрайверганидан йигит ноилож меҳмон бўлишга кўнди. Бирга таом едилар. Еб бўлгач, йигит ўз хонасига кетишга шайланди. Шунда қария: «То ҳаммамиз қўлларимизни ювмагунимизча кетмайсан» деди. Кейин мешни олиб келишларини буюрди. Унинг ичида шароб бор эди. Қария бир қадаҳ шароб ичди. Кейин шаробдан жория ҳам ичди. Охири йигитга таклиф қилишди. Йигит ичишдан бош тортди.

Қария жорияга қараб: «Бояги нарсангни ол» деди. Жория либоси ичидан бир таёқни чиқарди, тайёрлади, созлади, сўнг қўлига олиб чалиб, қўшиқ куйлади. Қария йигитга қараб: «Ҳой йигит, бундан чиройли куйлай оласанми?» деб сўради. Йигит қарияга: «Мен бундан яхши нарсани гўзал тарзда ўқий оламан» деди ва «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб қуйидаги оятларни ўқий бошлади:

قُلْ مَتَاعُ الدَّنْيَا قَلِيلٌ وَالآخِرَةُ خَيْرٌ لِّمَنِ اتَّقَى وَلاَ تُظْلَمُونَ فَتِيلاً

«Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт».

أَيْنَمَا تَكُونُواْ يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ

«Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир» (Нисо сураси, 77–78-оятлар).

Йигитнинг овози чиройли эди. Қария қўлидаги қадаҳни отиб юборди ва «Гувоҳлик бераманки, албатта, бу олдин эшитганимдан яхшидир. Яна борми?» деди. Йигит «Ҳа» деб, қуйидаги оятни ўқиди:

وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَن شَاء فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاء فَلْيَكْفُرْ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَاراً أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاء كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءتْ مُرْتَفَقاً

«Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилур. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф сураси, 29-оят).

Бу оятни эшитгандан кейин қариянинг қалбига қўрқув тушди-да, мешни олиб келишларини буюрди. Меш олиб келингач, уни сувга отиб юборди. Жориянинг қўлидаги шохни олиб, синдирди. Кейин: «Эй йигит! Тавба қилшимга имкон борми?» деб сўради. Йигит «Ҳа, бор» деди-да, қуйидаги оятни ўқиди:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعاً إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

«Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт». (Имом «Бухорий Саъд ибн Жубайрдан (розияллоҳу анҳу) келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушрик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани туширган экан) (Зумар сураси, 53–оят).

Қария бу оятни эшитиши биланоқ қичқириб юборди-да, ҳушидан кетди. Бориб қарашса, жони чиқиб бўлган экан.

Улар Басрага яқинлашиб қолган эдилар. Етиб боришгач, қавм йиғи-сиғилар уларни билан кутиб олди. Атрофдан одамлар кела бошлади. Ўша қария ўз қишлоғида машҳур эди. Уни уйига олиб боришди ва ювиб, жанозасига ҳозирлик кўришди. Ўша куни унинг жанозасига келган одамларчалик кўп кишини кўрмадим.

Кейинчалик менга бир хабар келди. Хабарда айтилишича, қўшиқ айтган жория ҳам тавба қилиб, тунлари нафл намоз ўқиб, кундузлари нафл рўза тутиб, орадан қирқ кун ўтганда, кечалардан бирида Қуръонни тиловат қила туриб, мана бу оятга дуч келиб қолибди:

 

وَقُلِ الْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ فَمَن شَاء فَلْيُؤْمِن وَمَن شَاء فَلْيَكْفُرْ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَاراً أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا وَإِن يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاء كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءتْ مُرْتَفَقاً

«Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қўғирувчи сув билан «ёрдам» берилур. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф сураси, 29–оят).

Тонг отгач, ўша жориянинг вафот этгани ҳақидаги хабар қишлоқ бўйлаб тарқалибди».

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Калит сўзлар: Қария Қуръон жория
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ўлжаларни тақсим қилишда баъзиларга ортиқроқ улуш бердилар. Ақроъ ибн давоми...

1656 08:00 / 23.01.2021
.Буқаламун, деган бир жонзот бор. Уни бошқа тилда .хамелеон, ҳам дейишади. Бу жонзотнинг ўзига хос томони табиий шароитга қараб тусини, рангини, кўринишини тез давоми...

4316 11:00 / 26.09.2021
Мутахассислар кекса отахон ва онахонлар билан бўладиган муносабатларда қуйидагиларга аҳамият беришни тавсия қиладилар1. Кексаларни кўрганда тезда уларга салом давоми...

1951 19:00 / 13.01.2019
Дунё ҳаёти тугаб охират ҳаёти бошланар экан, жамики инсонлар бирбирларидан дунёда қолиб кетган ҳақҳуқуқлари юзасидан бирбирлари билан ҳисоблашишади. Аллоҳ таоло давоми...

4423 14:00 / 14.03.2019