1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Қодир бўлатуриб ҳаж қилмаслик

14:01 / 28.01.2019 2932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди:

«Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни (Каъбани) ҳаж – зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни, Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас, албатта, Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир» (Оли Имрон сураси, 97).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларки: «Ким ҳажнинг фарзлигини инкор қилса, у аниқ кофир бўлибди ва Аллоҳ ундан беҳожатдир».

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Кимнинг ҳаж қилишга имкони бўлатуриб ҳаж қилмаса, у яҳудий бўлиб ўладими ёки насроний бўлибми, фарқи йўқ» (Абу Бакр Исмоилий ривоят қилган, саҳиҳ ҳадис).

Яна у зот розияллоҳу анҳу айтган эканларки: «Мана бу шаҳарларга одамларимни юборишни хоҳлардим. Токи одамларим у ердаги қодир бўлатуриб ҳаж қилмаган кимсаларни топсалар-да, уларга жизя солсалар. Чунки улар мусулмон эмаслар» (Саид ибн Мансур ривояти, саҳиҳ ҳадис).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Кимнинг ҳаж қилишга етадиган маблағи бўлса-ю, ҳаж қилмаса, ёки закот бериш вожиб бўлса-ю, закот бермаса, ўлаётган вақтида ҳаётга қайтарилишини сўрайди», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Ибн Аббос, Аллоҳдан қўрқ, ҳаётга қайтарилишни кофирлар сўрайди», дея эътироз билдирди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Сенга у ҳақда Қуръон (ояти) ўқиб бераман. Аллоҳ таоло:

«Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: «Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, (яъни, ҳаж қилсам) солиҳ (банда)лардан бўлсам», деб қолишидан илгари Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!» (Мунофиқун сураси, 10) деган», дея жавоб бердилар.

«Закот қачон вожиб бўлади?» деб сўрашган эди: «Мол икки юз дирҳамга етса, ундан закот бериш вожиб бўлади», дедилар. «Ҳаж қачон вожиб бўлади?» деб сўрашган эди: «Озуқа ва уловга эга бўлганда», дея жавоб бердилар.

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу айтганлар: «Менинг бадавлат қўшним вафот этди. У ҳаж қилмаган эди, унинг жанозасига қатнашмадим».

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панднасиҳат қилинглар, сўнг яъни, насиҳатларинг кор қилмаса, уларни ётоқларда давоми...

13054 15:00 / 21.03.2019
Номаҳрамларга назар солишга боғлиқ ҳукмлар билан танишиб чиқсакЭркак киши назар солиши жоиз бўлган аёллар1. Она ва онанинг онаси, қанча юқориласа ҳам.2. Қиз, давоми...

2872 11:00 / 08.06.2020
Аллоҳ таоло айтади.Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шакшубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар, Нисо давоми...

3681 14:00 / 14.02.2019
Аллоҳ таоло айтади.Ораларингиздаги саволжавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз, давоми...

5225 18:30 / 11.04.2019