1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муслима тадқиқотчи галактиканинг янги турини кашф қилди

11:20 / 26.01.2019 3577 pdf Ўқиш режими + -

Асли туркиялик тадқиқотчи Бурчин Мутлу-Покдил ёшлигидан физикага қизиққан. Унинг айтишича, ёшлигида Эйнштейн ҳақида мақола ёзади ва шу билан фазога мафтун бўлиб қолади. Шу билан у ҳаёти давомида фазони тадқиқ қилишга қарор қилади. Бурчин Аризона университетининг Стюард расадхонасида илмий тадқиқотчи бўлиб ишлайди. У, асосан телескопда олинган маълумотлар орқали галактиканинг ўзгаришларини таҳлил қилиш билан шуғулланади.

Бурчин ва унинг жамоаси PGC 100714 номли галлактикани ўрганишни бошлаганларида уни америкалик астроном Артур Хог кашф этган Snake юлдузи туркумига кирувчи “Хог” объекти деб нотўғри фараз қиладилар. Бироқ Бурчин бу кашфиётида нимадир борлигига ишонч ҳосил қилгач, тадқиқотини давом эттиради. Натижада кўк ташқи ҳалқа ва қизил марказий ядро ўртасида марказий танани ўраб олган тарқоқ қизил ички ҳалқа борлигини кашф қилади.

Бу дарҳақиқат янги галлактика эди! Ҳамма галлактикалар спиралсимон кўринишда бўлган, лекин буниси улардан фарқ қилар эди. Янги объект унинг номи билан “Бурчин галлактикаси” деб номланди. Астрономлар ҳалигача бу номаълум объектнинг қаердан келиб чиққани ҳақида қизиқмоқдалар.

Туркияда мусулмон оиласида вояга етган, исломий одоб-ахлоқ билан тарбия топган Бурчин учун ўз юртида илмий фаолиятини давом эттириш имконсиз эди. Шундан сўнг у АҚШга сафар қилиб, Техас университетида магистр, Миннесота университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. Маълум вақт олиб борилган илмий фаолияти ўз натижасини берди. У 2018 йилда барча мамлакатлардан таклиф этилган энг қоблиятли инсонлар орасидан, дунёни ўзгартирувчи 20 кишидан бири сифатида машҳур TED га стипендиант сифатидан қабул қилинди.

TED – (technology, entertainment, design) бу нотижорат нодавлат америка фонди бўлиб, асосан ҳар йили илм-фан, санъат, дизайн, сиёсат, маданият, бизнес йўналишлари бўйича ўтказиб турадиган конференциялари билан машҳурдир. Бу конференцияларда АҚШ Президенти Билл Клинтон, Нобель мукофоти совриндорлари Жемс Уотсон, Мюррей Гелл-Манн, Википедия асосичиси Жимми Уэйлс каби машҳур шахслар лекция ўқийди. Бу Мутлу-Покдил учун ўз ғояларини рўёбга чиқариш учун катта имконият эшикларини очди.

“Биринчи уринишда ниятингизга эриша олмаслигингиз мумкин. Бироқ ҳар сафар муваффақиятсизликка учраганингизда, яна ҳаракат қиласиз, такрор-такрор интилишлар билан мақсадга эришилади”, – дейди Бурчин Мутлу-Покдил.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим ходими, устоз Баҳодир қори Муҳаммад Тошмуҳаммедовнинг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндошуруғларига, давоми...

937 18:43 / 10 апрель
Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган кўзи ожизлар жамиятининг .Санъат гулшани, маданият саройида Брайл ёзувида чоп этилган Қуръони Карим китобининг давоми...

1379 16:55 / 10.03.2022
Жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг .Имом Мотуридий халқаро илмийтадқиқот марказини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида,ги қарори давоми...

1380 21:20 / 12.08.2020
Маълумки, жорий йилдан бошлаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари қорақалпоқ тилига таржима қилиниб, нашр этила бошланди. Жумладан .Иймон,, давоми...

3329 14:05 / 03.12.2019
Видеолар
Аудиолар

121552 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43036 14:35 / 11.08.2021