1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Осий нега мағфират қилинди?

15:20 / 24.01.2019 2944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг «Кифл Бану Исроилдан эди. У гуноҳдан сақланмас эди. Унинг олдига бир аёл келди. У унга устига чиқиш шарти ила олтмиш динор берди. У эр хотинига қандоқ ўтирадиган бўлса, унга ўшандоқ ҳолда ўтирган чоғида аёл йиғлай бошлади. Шунда у: «Нимага йиғлаяпсан? Мен сени мажбур қилдимми?» деди. «Йўқ. Аммо мен бу ишни ҳеч қилмаган эдим. Фақат муҳтожлик мени бунга мажбур қилди», деди. «Сен аввал қилмаган ишингни қиляпсанми? Бор, кетавер! Пуллар ҳам ўзингга», деди. Сўнгра «Йўқ. Аллоҳга қасамки, бундан кейин Аллоҳга асло осий бўлмайман», деди. 

У ўша кечаси ўлди. Бас, унинг эшигига «Албатта, Аллоҳ Кифлни мағфират қилди», деб ёзилиб қолди», деганларини эшитдим».

Гуноҳлардан сақланиш қалбнинг поклигини сақлаш учун хизмат қилади. Шунинг учун гуноҳларни озайтириш керак. Бу иш икки дунё учун ҳам фойдалидир.

Вакийъ ибн Жарроҳ келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Гуноҳларни озайтиринглар! Албатта, сизлар Аллоҳ таолога гуноҳ озлигидан афзал нарса ила йўлиқа олмайсизлар».

Банда зоҳирий ва ботиний, катта ва кичик маъсиятлардан ҳазир бўлиши лозим. Кўпинча бир маъсият бошқа маъсиятга тортиши ҳам мумкин. Хусусан, қалб ва тил маъсиятлари каби ҳис қилиш қийин бўлган маъсиятлардан эҳтиёт бўлиш керак.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир савдогар ўғлини қишлоқдаги қарздорлардан пул йиғиб келишга юборди. Ўғли қарзларни йиғиб келаётган эди, ҳамёни тушиб қолди. У буни уйига етай деганда пайқади. давоми...

2623 08:24 / 16.08.2020
Кимда ким банкка қўйган пули кўпайишини истаса, бунинг чорасини излайди. Худди шунингдек, кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг давоми...

5762 20:30 / 08.07.2019
Ғутойф ибн алҲорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши бемор ётган Абу Убайда ибн Жарроҳнинг олдига кириб.Кечаси амирнинг ажри қандай бўлди, деди. давоми...

5093 09:10 / 19.08.2019
Биринчи бобРўза араб тилида .сиём, деб аталиб, луғатда ўзни бир нарсадан тийишни билдиради.Шариат истилоҳида эса .тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани давоми...

2848 15:40 / 03.05.2019