1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Лавҳул Маҳфуздаги битик

12:50 / 21.01.2019 4203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.

Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш Лавҳул Маҳфузга бўлган. Эллик минг йил қанча эканлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлган. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.

Аллоҳнинг илмига чегара йўқ бўлганидан кейин У Зотнинг ҳамма нарсани билишида шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг Олий Зотига асло тўғри келмайди.

Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил аввал ёзганлигидир. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Таймий Солиҳ Муррийдан ривоят қилади .Аёлим дардга чалиниб, фалаж бўлиб қолди. Унга Қуръон ўқиган эдим, тузалиб кетди. Бу воқеани Ғолиб давоми...

1661 08:00 / 25.12.2019
Савдода одамларнинг кўзини бўяш, алдамчилик каби ишлар ҳам ҳаромдир..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб .Қандай сотяпсан, давоми...

2470 17:07 / 19.10.2018
Шу ўринда рибо ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсак. .Рибо, луғатда .зиёда, деган маънони англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл давоми...

3149 11:00 / 19.05.2021
Муҳаммад ибн Усмон отасидан ривоят қилади.Ҳориса ибн Нўъмоннинг кўзлари кўрмас эди. Шунинг учун намоз ўқийдиган ҳужрага эшик олдигача бир ип тортиб қўйганди. давоми...

3270 23:04 / 07.11.2018