1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Аббоснинг заковати

08:45 / 20.01.2019 2768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Рум шоҳи Қайсар халифа Муовияга мактуб ёзди: «Сенга салом бўлсин! Аммо баъд: менга Аллоҳга энг суюкли калима нималигини, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи суюкли калима нималигини, бандаларнинг ичида энг мукаррам эркак ва энг мукаррам аёл ким эканини айт. Руҳ киритилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса ҳақида, соҳибини олиб юрган қабр нималигини айт. Ер юзида қуёш бир мартагина теккан жой қаерлигини айт».

Муовия мактубни ўқиб, «Мен буларни билмайман», дебди ва мендан сўрагани одам юборибди. Мен унга шундай жавоб бердим: «Аллоҳга энг суюкли калима «Лаа илаҳа иллаллоҳ»дир. Иккинчиси «Субҳаналлоҳ» калимаси бўлиб, у халоиқнинг салавотидир. Учинчиси «Алҳамдулиллаҳ» бўлиб, у шукр калимасидир. Тўртинчи калима «Аллоҳу акбар» бўлиб, намоз, рукуъ ва саждаларни очувчисидир. Бешинчиси эса «Ла ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калимасидир.

Бандаларнинг энг мукаррами Одамдир. Аллоҳ уни яратиб, барча имсларни ўргатди. Аёл бандалар ичида энг улуғи эса фаржини пок сақлаган Марямдир. Жон берилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса эса Одам, Ҳавво, Мусонинг асоси ва (Исмоилга туширилган) қўчқордир. Бир мартагина қуёш тушган жой эса Мусо ва Бану Исроил учун очилган денгиз остидир. Соҳибини олиб юрган қабр эса Юнус алайҳиссаломни олиб юрган балиқнинг қорни эди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳарб айтади .Асҳобларимиздан баъзилари Ибн Авн ҳақида шундай дейишди .Онаси уни чақирган эди, у жавоб берди. Бироқ унинг овози онасининг давоми...

1636 08:00 / 30.01.2021
.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати аъзоси Абдуманнон Абдуллоҳ билан суҳбатndash Динимизда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бўлган севгига давоми...

1583 17:00 / 24.10.2020
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш воситалардан бири таҳоратдир.Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, деган маъно келиб давоми...

1862 09:14 / 13.08.2019
Бу расмда денгиз соҳилларидаги қуёш нурлари таъсирида ярим яланғоч ҳолда юрувчи ҳамда кўчакўйларда танасининг катта қисмини очиб юрувчи аёлларнинг тери давоми...

5747 16:00 / 21.07.2019