1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бозорга кираётанда ўқиладиган дуо

09:58 / 16.01.2019 2704 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳни бир видио марузаларида бир дуони айтганлар. Шуни тўлиғлигича ёзиб жўнатишингизни илтимос қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бозорга кираётиб ла илаха лилолоҳу вахдаху... қолганини жўнатишингизни сўраб қоламан.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ دَخَلَ السُّوقَ فَقَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، كَتَبَ اللهُ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ، وَمَحَا عَنْهُ أَلْفَ أَلْفِ سَيِّئَةٍ، وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ. وَفِي رِوَايَةٍ: بَدَلَ «وَرَفَعَ لَهُ أَلْفَ أَلْفِ دَرَجَةٍ» «وَبَنَى لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ  

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямуту, биядиҳил хойр ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан милион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
Термизий ривоят қилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга қуйидаги савол билан мурожат қилмоқчиман. .Зикр аҳлидан сўранг, ойномангиз сонларидан бирида сизни давоми...

3268 16:21 / 27.04.2016
Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, давоми...

6384 18:50 / 24.04.2017
Ассалому алайкум Мен 8 йилдан бери биринчи турмушим билан яшамайман бир қизим бор қизимни отаси жавобимни бермаганди. Ўзи хозир оилали, менга ёрдам бермайди 1 ярим давоми...

2505 10:03 / 21.01.2019
СаволҲазрат суратлар бор уйга фаришталар кирмаслигини ўқидим. Ҳозирги кунда деярли ҳамма озиқ овқат ва ичимлик қадоқларида жонли нарсаларнинг тасвири борку давоми...

4184 16:26 / 14.11.2017