1440 йил 16 жумадул аввал | 2019 йил 22 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мақолалар

Узун умр ҳужжатдир

11:00 / 12 январь 860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оятларда Аллоҳ таолонинг кофирларга ғазаб билан хитоб қилиши хабари берилган. Чунки улар умрларини зое қилиб, умр бўйи куфрда яшаган эдилар. Умрларининг узун бўлганига қарамасдан, куфрдан иймонга чиқмаган эдилар. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло уларга мўл-кўл вақт ва узундан-узоқ умр ато этганди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай хабар берган:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«Улар у ерда: «Роббимиз!!! Бизларни чиқар!!! Қилиб юрган амалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қиламиз!!!» – деб доду фарёд солурлар. «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларга огоҳлантирувчи келмаган эдими?! Бас, энди тотаверинглар! Золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқдир», (дейилур)» (Фотир сураси, 37-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло бандага берилган умрни унинг насиҳат олиши ва тўғри йўлни топишига асосий сабаб қилган ҳамда иймонга келиш ва эслатма олишга имкон майдони қилиб берган. Элчи юбориш ва огоҳлантириш моҳиятини инсонга қарши ҳужжат қилганидек, берилган умрни ҳам инсоннинг ўзига қарши ҳужжат қилиб қўйган.

Ҳофиз ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ояти кариманинг тафсирида қуйидагиларни айтганлар: «Яъни агар ҳақни топишга уринганингизда уни топа оладиганча муддат миқдорида дунёда яшамадингизми?» дейилади». Қатода раҳматуллоҳи алайҳ: «Билингларки, узун умр ҳужжатдир, Аллоҳ таолодан узун умр туфайли таънага қолишдан паноҳ сўраймиз», деганлар.


Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
2013 йилда мусулмон дунёсида барчанинг диққатэътиборини ўзига тортган ажойиб бир хабар тарқалди. Ўша йили дунёга таниқли машҳур сураткаш Адел Қурайший ўзининг давоми...

9564 12:00 / 05.12.2018
Қасан айтади quotИмрон ибн Ҳусайн ва Абу Ҳурайрадан quotпокиза масканларquot Тавба, 72 оятининг тафсири ҳақида сўрадим. Улар quotЭнг билувчидан сўраймизquot, дейишди ва сўнг давоми...

751 14:02 / 23.12.2018
Қулатувчи ҳаво, ҳаво яхшилик йўлида бўлса, у амалга зарар қилишқилмаслиги, ҳавони ақлдан қандай ажратиш, ҳаво билан нафс васвасаси орасидаги фарқлар ҳақида давоми...

1551 20:18 / 12.09.2017
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар давоми...

1802 16:50 / 10 январь
Топ рейтинг www.uz Openstat