1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Унинг қудрати тугалдир

20:35 / 09.01.2019 3205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ

«Подшоҳлик Ўз қўлида бўлган Зот баракотли, улуғ бўлди. У ҳар бир нарсага ўта қодирдир» (1-оят).

Яъни олий оламнинг ҳам, қуйи оламнинг ҳам мулки Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Уларни хоҳлаганича тасарруф қилади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Қўлида мулк бўлган Зот» кимни хоҳласа, азиз қилади, кимни хоҳласа, хор қилади, тирилтиради, ҳам ўлдиради, бой қилади, ҳам камбағал қилади, беради, ҳам олади», – деган эканлар.

«У ҳар бир нарсага ўта қодирдир».

Яъни Унинг қудрати тугалдир. Барча ишларда низосиз тасарруф қилади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми давоми...

827 19:00 / 01.08.2023
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Сўнг такрортакрор назар сол, назар истаганини топа олмай, сенга ҳорибчарчаган ҳолда қайтадир, 4оят.Яъни давоми...

3710 21:00 / 19.02.2019
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади Ва сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўкслардагини ҳам ўта билувчидир. Мулк сураси, давоми...

3690 09:05 / 12.09.2019
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга давоми...

3172 16:09 / 03.11.2018