1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Бефойда надомат

15:15 / 05.01.2019 3906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Мэрилин Монро Америка учун қанчалик бузуқлик тимсолига айланган бўлса, Брижит Бордо ҳам Европа учун шундай мақомда эди. У ўзининг шоу-бизнесдаги йигирма бир йиллик фаолияти давомида 48 та фильмда суратга тушган, 80 дан ортиқ қўшиқ куйлаган, турли мусиқий шоуларда қатнашган. Энди эса ана шу франциялик машҳур актрисанинг надоматга тўла дил сўзларига қулоқ тутинг:

«Бугунги кунда ўзим суратга тушган эски фильмлардан бирортасини кўриб қолгудек бўлсам, аламдан инграб юбораман ва зудлик билан телевизорни ўчираман. Қанчалар тубанликка кетган, қанчалар расво бўлган эканман-а!..»

Брижит Бордо сўзларини шундай давом эттиради:

«Никоҳ – инсон бахт-саодатининг энг олий чўққиси экан. Ҳар гал бирор аёлни эри ва болалари билан кўрганимда, ўзимга ўзим «Нега мен бу бахтдан бенасибман?» деган саволни бераман. Мусулмон мамлакатларига сафар қилганимда уларнинг аёлларига ҳайратланиб боқаман: бир қарашда ҳаммаси «ўранган», «тўрт деворнинг ичига қамалган». Аммо уларнинг ҳаёти билан яқинроқдан танишар эканмиз, бу аёллар аслида ҳар биримиз орзу қилган аёллик бахтига тўлиқ эришганини кўрамиз. Аслида ҳам шундай – эрлари уларнинг атрофида айланиб-ўргилади, улар ҳурмат ва самимият оғушига ғарқ бўлишган, шоҳона дўконлар олдида табассум билан уймалашишади. Уларнинг шарқликларга хос чиройли ўғил-қизлари савдо залларида чопқиллаб юришибди. Бир четда «Тиффани», «Шопард» каби дўконларнинг моли солинган халталарни кўтариб турган эрлари ним табассум билан хотинларини «Ҳабибам», деб чақиришади. Бу уларнинг тилида «азизам», «севгилим» деган маъноларни билдирар экан. Ана шунда қалбимни аламли бир таассуф тирнаб, яралаб ўтади. «Менга ҳеч ким, ҳеч қачон уларга қилинаётган ҳурмат-эҳтиромнинг ярмини ҳам кўрсатган эмас», дея ўкинаман. Ҳаммасини қайтадан бошлашни, шу ерга кўчиб келиб, севимли эримнинг ҳимоясида бўлишни, унга ширин-ширин фарзандлар туғиб беришни орзу қиламан. Аммо энди кеч, бахтимни аллақачон бой берганман… Мен шўрлик фақат қорни очгандагина эгасини эслаб қўядиган мушук ва ит билан яшашга маҳкумман…»

Актрисанинг ҳасрату надоматга тўла сўзларини бежиз келтирмадик: шояд, бу надоматли эътироф бугунги кунимизда шоу-бизнес ва мода салтанатининг ялтироқ жозибасига маҳлиё бўлиб, ёшлиги ва қисматини ўзгаларнинг кўнгилхушлиги йўлида совуришга интилаётган айрим хонимчаларга ибрат бўлса, уларни қалтис йўлларидан қайтарса…

Одинахон Муҳаммад Содиқ

«Қизларжон...» китобидан

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Очиқсочиқ кийиниш, айримлар даъво қилаётгандек, эркинлик ёки замонавийликни англатмайди. Балки бу қолоқликнинг, маданиятсизликнинг белгисидир. Бу ҳақда Аллоҳ давоми...

1920 11:00 / 13.01.2021
Фарзанд Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Отаона бу неъматга шукр қилишлари лозим. Шукрнинг асосийси фарзандни неъмат берувчи Зот ndash Аллоҳнинг розилигини қозонадиган давоми...

1626 11:03 / 15.08.2020
Зайнаб бинти Муҳаммад розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидир. Оталарига пайғамбарлик келишидан ўн йил аввал Маккада давоми...

3149 17:00 / 02.11.2020
Менинг муборак қизим, бутун оламни қамраган ва таъминлаган Аллоҳнинг раҳматига мазҳар бўлишингни тилаган ҳолда саломларимни йўллаб қоламан. Қайтақайта давоми...

2225 15:00 / 20.01.2022
Аудиолар

120119 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41784 14:35 / 11.08.2021