1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мутлақ қодирлик жабр маъносида эмас

12:10 / 05.01.2019 2414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг Қуръони каримда зикр этилган қаҳр ва қувват сифатлари ҳеч қачон зулм маъносини англатмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг жаббор сифати жабр маъносини англатмайди, балки «бандаларини Ўзи хоҳлаган нарсага ундовчи» деган маънони англатади. «Жаббор» сифатининг иккинчи маъноси эса «ёмонлик қасд қилувчиларнинг қасди ва ҳийлагарнинг ҳийласи таъсир қилмайдиган Зот» деганидир. «Қаҳҳор» сифати «бутун мавжудот устидан ҳукм юритувчи» деган маънони англатади. Қуръони каримда Аллоҳ таолонинг бундай сифатлари билан бирга раҳм-шафқат, муҳаббат маъноларини англатувчи сифатлари жуда ҳам кўп ўринларда зикр қилинган. «Роҳман» сифати барчага неъмат берувчи маъносини, «Роҳийм» сифати барчага раҳм қилувчи, «Салом» сифати барчага тинчлик берувчи сифатини, «Ғаффор» сифати кечирувчи, «Раззоқ» сифати барчага ризқ берувчи, «Латиф» сифати лутф, марҳаматлилик маъносини, «Шакур» сифати итоат қилганларни мақтовчи, «Мужиб» сифати «Ўзидан сўралган барча нарсани берувчи» деган маъноларни, «Карим» сифати «бахиллик қилмасдан, ҳар қанча нарсани ҳам берувчи» деган маънони, «Таввоб» сифати «тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилувчи» деган маънони англатади. Шунингдек, Аллоҳнинг бу ерда зикр қилинмаган сифатлари жуда кўпдир.

«Иймон» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб .Сафларингизни тўғриланглар, етишибетишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман,, давоми...

1246 16:30 / 24.06.2021
Кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошла Ёдингда тут, Аллоҳ пайғамбарларни фаришталарга эмас, гуноҳкор ва осий инсонларга юборган. Агар инсонлар тоат аҳли давоми...

2270 15:00 / 20.01.2021
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ бир кишидан сўрадиЁшингиз нечадаУ .Олтмишда, деб жавоб берди.Фузайл .Сиз олтмиш йилдан бери Роббингиз томон юриб, Унга етишингизга оз давоми...

2225 19:00 / 23.10.2022
Неъматга шукр қилиш мусулмон одам сифатланиши лозим бўлган энг улуғ ва гўзал ахлоқий сифатлардан биридир. Шукр эзгулик улашган кишига чиройли мақтов ва яхшилик давоми...

1335 11:00 / 04.05.2023