1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Таҳажжуддан сўнг...

08:33 / 07.01.2019 3088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар:

اللهُمَّ رَبَّنَا لَكَ الحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّماوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الحَمْدُ لَكَ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ وَلَكَ الحَمْدُ أَنْتَ الْحَقُّ وَوَعْدُكَ الحَقُّ وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ وَقَوْلُكَ حَقٌّ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ وَمُحَمَّدٌ حَقٌّ وَالسَّاعَةُ حَقٌّ. اللهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ وَبِكَ خَاصَمْتُ وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ لاَ إِلَهَ إلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма роббана лакал ҳамд, анта қоййимус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, лака мулкус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, анта нурус-самавати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд, антал ҳаққ ва ваъдукал ҳаққ ва лиқоука ҳаққ ва қовлука ҳаққ вал-жаннату ҳаққ ван-нару ҳаққ ва Муҳаммадун ҳаққ вас-саъату ҳаққ. Аллоҳумма лака асламту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хосамту ва илайка ҳаакамту, фағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқаддим ва антал муаххир, ла илаҳа илла анта».

Баъзи ривоятларда:

وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» зиёда қилинган.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ер ва ундаги нарсалар Сенинг мулкинг. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақсан, ваъданг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, сўзинг ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Эй Раббим, Сенга бўйин эгдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенга қайтувчиман, хусумат қилиш Сенинг қўлингда, ҳукм чиқариш ҳам Сенинг қўлингда, олдингию кейинги, махфию ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен энг аввалги ва энг охиргисан. Сендан бошқа илоҳ йўқ.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан 

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар. Балки менга салавот давоми...

1506 18:17 / 07.11.2023
Муоз розияллоҳу анҳдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қўлларидан ушлаб .Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман,, деб давоми...

4911 08:12 / 04.02.2019
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан давоми...

2013 16:21 / 11.01.2023
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

1107 14:00 / 03.12.2022